Latest news

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  2 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   44 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

"Сўғдиёна" - "Турон" учрашувидан сўнг четлатилган ҳакам қайтишини яна "Сўғдиёна" иштирокидаги баҳс билан бошлайди News

"Сўғдиёна" - "Турон" учрашувидан сўнг четлатилган ҳакам қайтишини яна "Сўғдиёна" иштирокидаги баҳс билан бошлайди

Шу йилнинг 14 март куни бўлиб ўтган Суперлига 2-тур "Сўғдиёна" - "Турон" баҳси анча шов-шувга сабаб бўлганди.

Бу ўйинда Суперлига дебютанти "Турон" ноҳақ белгиланган пенальти қурбони бўлиб, бунинг оқибатида 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган ҳамда ўйиндан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Ислом Исмоилов видеода ҳакамлик шаънига аччиқ гапларни гапирганди. 

Орадан кўп ўтмай ўйиндаги ҳакамлик мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва бош ҳакам Виктор Серазитдинов номуайян муддатга Суперлигадан четлатилди. Лекин Серазетдинов бу орада бекор ўтирмади, у Биринчи лига билан Пролигада фаолият юритди. 

ПФЛ сайтидаги маълумотга кўра, у май ойидан бери Биринчи лиганинг 3та ҳамда Пролиганинг битта учрашувини бошқарган. 

Биринчи лига:

"Нефтгазмонтаж" - "Зомин" 2:1

"Бунёдкор-Фарм" - "Лочин" 0:1

"Чиғатой" - "Зомин" 4:6

Пролига:

"Янгиер" - "Олимпик" 2:0

Бугун ПФЛ сайти Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълони қилди. Унга кўра, 20 август куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувини Виктор Серазитдинов бошқаради.

Бундан кўриниб турибдики, 47 ёшли ҳакам Суперлига жамоалари ўртасидаги ўйинга қайтишини яна "Сўғдиёна" иштирокидаги баҳс билан бошлайди. Серазитдинов бу сафар қандай ҳакамлик қилади, буни вақт кўрсатади. 

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика