Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  54 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

"Сўғдиёна" стадиони тахминан 1 майдан бошлаб футбол учрашувларини қабул қилади — ЎзПФЛ News

"Сўғдиёна" стадиони тахминан 1 майдан бошлаб футбол учрашувларини қабул қилади — ЎзПФЛ

Лига мутахассислари 26 январь куни Жиззах шаҳрида бўлди. Бундан мақсад "Сўғдиёна" стадиони ва клуб қароргоҳининг мавсумга тайёрланиш жараёнини ўрганиш эди.

2022 йилги мавсумга келиб Жиззахдаги асосий стадион майсаси ҳолатида салбий ўзгаришлар кўзга ташланди. Шундан келиб чиқиб, ўтган йилнинг июнь ойида Лига 2023 йилги мавсум Суперлига учрашувлари мазкур майдонда ўтказилмаслигини клубга расман маълум қилди. Йил якунига қадар "Сўғдиёна" ОФК Кубоги беллашувларини Жиззахда қабул қилиши кўзда тутилганди. Клуб илк бор халқаро майдонда иштирок этаётгани бунда инобатга олинди. 



2022 йил баҳорида вилоят футбол маҳорат мактаби майдонига янги чим ётқизилган бўлиб, мазкур чим 1 йил давомида вилоятдаги асосий майдон учун парвариш қилиниши кўзда тутилганди. Лига ва клуб ўртасидаги келишув асосида 2022 йилги мавсум сўнгида "Сўғдиёна" стадионида таъмирлаш ишлари бошланди ва ҳозирга қадар у фаол давом этмоқда. Бугун Лига стадион ва клуб қароргоҳида мавжуд камчиликлар юзасидан тузилган баённомани "Сўғдиёна"га тақдим этди. Улар шу йилнинг февраль ойи якунига қадар бартараф этилиши талаб этилади. 



Мутахассислар тахминига кўра "Сўғдиёна" майдони Суперлига учрашувлари учун 1 май санасида тайёр бўлади. Унга қадар клуб 1 февралга қадар ўз уй учрашувларини вақтинча ўтказиб турувчи стадион номини Лигага тақдим этиши лозим.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика