"Сўғдиёна" ПФЛ регламентини бузди-ми?
09 mar 2021 18:41
News
"Сўғдиёна" ПФЛ регламентини бузди-ми?
Унда жиззахликлар сафидан икки нафар дарвозабон қайд этилган: Ширинбой Aбдуллаев ҳамда Милан Митрович. Бугун эса ўйин бошланишидан аввал эълон қилинган таркибларга ҳамда учрашув қайдномасига назар солсак асосий таркиб дарвозабони сифатида Ширинбой Aбдуллаев, захира дарвозабони сифатида эса Aлишер Пирматов кўрсатилган.
ЎзПФЛ регламентининг 18.10 бандида "Суперлига, Про лига ҳамда Ўзбекистон кубоги мусобақаларида клублар учрашув стартига 24 соат вақт қолгунича учрашувда иштирок этиши мумкин бўлган 23 кишилик кенгайтирилган рўйхатни ЎзПФЛга тақдим этилиши керак. Мазкур рўйхатда акс этмаган футболчи учрашувга қўйилмайди. Эпидемиологик вазият билан боғлиқ ҳолатда тиббий тест натижаларини тақдим этмаган футболчи ва расмийлар учрашув қайдномасига киритилмайди", деб ёзиб қўйилган.
"Сўғдиёна" томониндан ЎзПФЛга тақдим этилган 23 кишилик кенгайтирилган рўйхатга киритилмаган Aлишер Пирматов қандай қилиб бугунги учрашув қайдномасига тушиб қолди? Умид қиламизки, ЎзПФЛ вакиллари ушбу саволни жавобсиз қолдиришмайди.
Comments