Latest news

08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  1 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  129 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  21 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6

“Сўғдиёна” ПФК хайрли ишга қўл урди News

“Сўғдиёна” ПФК хайрли ишга қўл урди

Шу кунларда коронавирус ваҳимаси ҳеч бир давлатни четлаб ўтмаяпти.

Юртимизда 16-мартдан карантин эълон қилингани ҳамда барча спорт тадбирлари тўхтатилганидан хабарингиз бор. Буларнинг барчаси дунё жамоатчилиги диққат-марказида бўлиб турган коронавирусга қарши самарали курашиш ёʻлида қилинмоқда.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари, мураббийлар штаби ва жамоа рахбарияти шундай синовли кунларда халқимиз дардига малҳам бўлиш мақсадида хайрли ишга қўл ўришди ва ўз маошларининг маълум қисмини карантинда қолаётган аҳоли ҳамда мехрибонлик уйидаги болалар соғлиғи учун ажратишга қарор қилишди.

Жамоамиз аъзоларидан йиғилган пулларга қўшимча тиббий ниқоблар, тиббий қўлқоплар ва бошқа керакли нарсалар харид қилинди. “Соъгъдиёна” ПФК Ўзбекистон аҳолисини шу кунларда қийнаётган глобал муаммога бефарқ қараб турмайди ва юртимиздан коронавирус тезроқ даф бўлиши учун қўлдан келганча ўз ҳиссасини қўшади.

Шу ўринда Суперлиганинг бошқа клубларини ҳам #карантингаёрдам хештеги орқали ўзига хос аксияга чорлаб қоламиз. Зеро бу касаллик фақат коронавирусга чалинганлар муаммоси эмас, балки ҳаммамиз учун долзарб масаладир.

Умид қиламизки, ҳали қувончли кунлар олдинда. Коронавирусни йўқотиш фақат Давлат зиммасидаги иш бўлиб қолмасдан бунга қарши барча кураш олиб бориши лозим. Бунинг учун сиздан талаб қилинадигани уйда қолиш ва саломатлик гигиенасига амал қилишдир.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика