Latest news

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  1 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

“Сўғдиёна” — “Пахтакор” ўйини Жиззахда бўлиб ўтади News

“Сўғдиёна” — “Пахтакор” ўйини Жиззахда бўлиб ўтади

Coca-Cola Суперлиганинг 11-туридан қолиб келаётган “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувига Жиззах шаҳри мезбонлик қилади.

Аввалроқ давлат тест имтиҳонлари сабаб “Сўғдиёна” томони учрашувни Жиззахдаги марказий стадионда қабул қила олмаслиги маълум қилиб, учрашувни Олмалиқ шаҳрига кўчиришни сўраб мурожаат қилганди. Самарқанд варианти эса бир кун кейин 11-турнинг қолдирилган яна бир учрашуви бўлиби ўтиши сабаб, амалга ошмаганди. 

Мавсумнинг марказий ўйинларидан бирини Жиззах шаҳрида ташкил этиш борасида вилоят ҳокимлиги ҳамда “Сўғдиёна” футбол клуби охиригача ҳаракатда бўлди. Якунда томонлар Давлат тест маркази билан келишувга эришди. Эндиликда ўтган мавсумни дастлабки икки ўринда якунлаган клублар иштирокидаги учрашув 6 август куни Жиззахда ўтади. Беллашув соат 19:00 да старт олади. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар қандай жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида тўп суришидан манфаатдор эканлигини эслатиб ўтамиз ҳамда футбол мухлисларидан бизга боғлиқ бўлмаган янгилик ва ўзгаришларни ни тўғри талқин қилишларини сўраймиз. Ишонамизки, 2023 йилги мавсумдан бошлаб давлат тест имтиҳонлари аввалгидек стадионларда ўтказилмайди ва бизда футбол учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ муаммо юзага келмайди. 

Айни вақтда “Спорт” телеканали ижодкорлари Олмалиқда ўтиши режалаштирилган учрашувнинг Жиззахга кўчганидан келиб чиқиб, жонли трансляция режаларини Жиззахдан амалга ошириш устида ишлаяпти.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика