Latest news

10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  0 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  5 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  0 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  43 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  29 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  52 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  22 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  806 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0

«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади News

«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 7-турида “Сўғдиёна” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилди.
6-дақиқада Сирож Ҳамроев қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг жарима майдонига кираверишда берган кучсиз зарбасини дарвозабон қайтарди. Мезбонлар ҳимоячилари ўнг қанотда Даврон Ҳошимовни ўтказиб юборишди ва у бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Бироқ Александр Меленчук аниқ ҳаракат қилди. Тўп учун кураш асосан майдон марказига кўчди. 

27-дақиқада Жора Оганесян томонида жарима майдонига ошириб берилган жарима зарбаси анча хавфли кўриниш олди. 30-дақиқада тошкентликларнинг бурчак зарбасида голли вазият вужудга келди. Яна Меленчук ўз ўрнида. 36-дақиқада "Пахтакор"нинг қарши хужумида Жора Оганесян ва Игорь Сергеев томонидан ташкиллаштирилган комбинацияда Сергеевга аниқлик етишмади. Ҳолмуҳаммедов ўнг қанотдан бир неча ҳимоячини ортда қолдириб жарима майдонига ёриб кирди ва пастлаб берган кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Биринчи бўлим якунланди.

48-дақиқада Жаводулло Иброҳимовнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан дарвоза томон берган зарбаси анча хавфли бўлди. 50-дақиқа Темурхўжа Абдуҳолиқов Мерзляковни қулай вазиятга чиқарди. Мерзляковнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

Қарши хужумда Илҳом Комилов меҳмонлар жарима майдонида дарвоза томон кучли зарба берди ва тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Боян Миладинович бир неча ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди. Ҳар иккала жамоа ҳам гол уришга ҳаракат қилмоқда. Жиззахликлар асосан қарши ҳужумларда кўпроқ тер тўкишмоқда. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди. Бу вақтда ҳам ҳеч бир томон гол ура олмади. Шу тариқа "Сўғдиёна" ўз уйида "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0 (0:0)

Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), В. Нажафалиев (Тошкент).

«Сўғдиёна»:
1.Александр Меленчук, 2.Жаводулло Ибрагимов, 3.Илҳом Комилов (4.Асил Бегимқулов, 79), 5.Илёс Қурбонов (9.Хуршид Йўлдошев, 62), 6.Муроджон Тошматов, 13.Жалил Кимсанов, 18.Сухроб Бердиев, 19.Сирож Ҳамроев, 22.Ориф Мамажонов (25.Сардор Қаххоров, 76), 24.Элёр Орипов, 41.Аюбхон Нўъмонов.

«Пахтакор»:
12.Александр Лобанов, 3.Ғулом Ўрунов (4.Боян Миладинович, 70), 5.Акбар Исматуллаев, 6.Мурод Холмуҳаммедов (38.Аббос Махсталиев, 63), 7.Кахи Махарадзе, 9.Темурхўжа Абдухолиқов, 10.Жора Оганесян (15.Жамшид Искандеров, 46), 19.Игорь Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак.
 
Огоҳлантиришлар:
Т.Абдуҳолиқов (60), Ж.Кимсанов (90+3)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика