“Сўғдиёна” ўринбосарлари қорда ҳам мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда ФОТО
17 feb 2018 09:06
News
“Сўғдиёна” ўринбосарлари қорда ҳам мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда ФОТО
Ўринбосарлар мураббийлари жамоага ёш иқтидор эгаларини жалб қилишда селекция ишларини фаол ташкил қилган. Анвар Алматов бошчилигидаги жамоага бир нечта футболчилар жалб қилинди. Улардан “Андижон” жамоасида ажойиб ўйинлар билан муҳлислар кўнглидан жой олган Ойбек Нурматов, “Ғаллаорол”дан Бехруз Дўстматов, Жиззах Олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоасидан Муслимбек Абдуллаевлар жамоа билан машғулотларда иштирок этмоқда.
Жамоа кўригида бўлган бир нечта футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида назорат ўйинлари ўтказилмоқда. Улардан бири “Жиззах Барс ” жамоасига қарши бўлиб ,унда 3:2 ҳисобида "Сўғдиёна" ёшлари ғалабани расмийлаштирди.
Маълумот ўрнида яна шуни айтиб ўтиш жоизки, 3 та гол ҳам Ойбек Нурматов ҳисобига ёзилди.
Бўлажак мавсумда ўринбосарлар жамоасига чемпионатда яхши натижалар қайд этиб, юқори ўринлар учун курашиш вазифаси қўйилган.
Сўнгги кунлардаги об-ҳавонинг совуқлиги ва майдонни қор қоплаганига қарамай ёшлар машғулотга зўр бериб ишламоқда. Қўйида бугунги машғулотдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.






Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments