Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

“Сўғдиёна” олий лигада 585-ўйин арафасида News

“Сўғдиёна” олий лигада 585-ўйин арафасида

Олий лиганинг 21-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади. Бу баҳс “Сўғдиёна” нинг олий лигадаги 585 ўйини бўлади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи даврада 6-турида “Сўғдиёна” Навоийда “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳсда жамоа сардори Санжар Рашидов  ўйиннинг 27 дақиқасида  стандарт вазиятдан гол киритган эди. Учрашувнинг 52 дақиқасида ҳакам томонидан пенальтидан Шукурали Пўлатов самарали фойдаланди  ва натижада ўйин 1:1 ҳисобида якунига етганди.

“Сўғдиёна” ўтган турда “Обод” ни сафарда енган бўлса, “Қизилқум” ўз ўйинда “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмади ва 3:3 ҳисобида ўйин якунида етган. “Қизилқум” 25 очко билан турнир жадвалида  11-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 21 очко билан 13-ўриндан жой олган.


ЎЙИНИ В.КОВАЛЕНКО БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна”(Жиззах)-“Қизилқум”(Навоий) ўйинини В. Коваленко бошқаради. Унга қанотларда А. Снетков (Тошкент вил)ва С. Еремеевлар(Тошкент) ёрдам  беради. Заҳирадаги ҳакам Р. Абдувоҳидов(Қарши). Тасодифни қарангки,биринчи даврада айнан ушбу икки жамоа ўртасидаги қарама-қаршиликни айнан В. Коваленко бошқарган.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум”  клублари олий лигада шу кунгача 27 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 7 та, “Қизилқум” ҳисобида 14 та ғалаба мавжуд. 6 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Қизилқум” томонида:  -11:11. “Сўғдиёна” 27, “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 48 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Қизилқум”нинг энг йирик муваффақияти ҳам  4:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

01.07.2016 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:1
02.08.2015 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 4:1

07.11.2014 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
17.08.2013 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:1

19.08.2011 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:1

10.05.2008 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0
29.08.2006 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
12.06.2005 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:0
03.05.2004 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0
22.06.2002 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:2
01.10.2001 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
01.07.2000 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 13 та ўйиндан 7 тасида “Сўғдиёна”, 4 тасида “Қизилқум”  ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 15 сентябрь куни соат 16:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 16 сентябрь куни 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

ЖАМОА ТЎПЎРАРЛАРИ.

“Сўғдиёна” сардори Санжар Рашидов чемпионат тўпўрарлар рўйхатида 2 ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 11 та гол бор. Жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобида эса 5 та гол бор. Азамат Исроилов,Сардор Эминов,Сарвар Жўраев ҳисобида 1 тадан гол мавжуд.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика