Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  102 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

“Сўғдиёна” нинг навбатдаги рақиби “Металлург” News

“Сўғдиёна” нинг навбатдаги рақиби “Металлург”

Олий лиганинг 25-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи даврада 10-турида “Сўғдиёна” Бекободда  “Металлург”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳсда Ислом Қобилов 9 дақиқада ҳисобни очган эди. Ўйиннинг 21 дақиқасида Достонбек Турсунов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.52  дақиқада Ислом Қобилов тўпни қўли билан ўйнади деб топилди. Бош ҳакам Зокир Қодиров пенальти белгилади. Пенальтини эса Ғулом Ўрунов аниқ амалга оширган эди – 2:1. 54 дақиқада Жаҳонгир Абдумўминов ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келганди ва шу тариқа жамоамиз мағлубиятга учраган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда Муборакда “Машъал” га қарши баҳс олиб борган эди ва баҳсда ҳисоб очилмаган.“Металлург” ўз ўйинда “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмади ва 1:1 ҳисобида ўйин якунланган.

 “Металлург” 31 очко билан турнир жадвалида  10-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 25 очко билан 13-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ  ВЛАДИСЛАВ ЦЕЙТЛИН  БОШҚАРАДИ


Ўйиини Владислав  Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллинлар ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Фирдавс Норсафаров. Назоратчи: Гали Имомов.  ЎзПФЛ вакили: Бобур  Ҳайдаров

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Металлург”  клублари олий лигада шу кунгача 31 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 12 та, “Металлург” ҳисобида ҳам 12 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар томонида:  45:43. “Сўғдиёна” ҳам “Металлург” ўзаро ўйинларда 43 очконидан  қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 4:0, “Металлург”нинг энг йирик муваффақияти  4:2.


“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

03.08.2016 «Сўғдиёна» - «Металлург» 0:0
18.04.2015 «Сўғдиёна» - «Металлург» 0:0
26.09.2014 «Сўғдиёна» - «Металлург» 5:4
05.10.2013 «Сўғдиёна» - «Металлург» 2:1
13.08.2011 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:1
12.09.2009 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:2
25.10.2008 «Сўғдиёна» - «Металлург» 1:2
28.06.2006 «Сўғдиёна» - «Металлург» 1:0
10.04.2005 «Сўғдиёна» - «Металлург» 0:0
30.10.2004 «Сўғдиёна» - «Металлург» 1:0
03.08.2002 «Сўғдиёна» - «Металлург» 0:2
27.05.2001 «Сўғдиёна» - «Металлург» 4:0
02.11.2000 «Сўғдиёна» - «Металлург» 2:1
28.08.1999 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:3
19.09.1998 «Сўғдиёна» - «Металлург» 1:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 15 та ўйиндан 9 тасида “Сўғдиёна”, 2 тасида “Металлург”  ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 19 октябрь куни соат 15:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 20 октябрь куни 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

“МЕТАЛЛУРГ”ДАГИ  ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР:


“Металлург” таркибида ҳозирги кунда тўп тепаётган Мурод Тошматов, Аюбхон Нўмонов ва Ислом Исоқжоновлар 2013, 2014 ва 2015 йилларда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган ва бўлажак учрашувда улар собиқ жамоадошларига қарши баҳс олиб боришади.

 “Сўғдиёна” матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика