Latest news

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  1 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  38 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

"Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисини сотиб олмоқчи News

"Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисини сотиб олмоқчи

Қаршининг "Насаф" жамоаси легионери Драган Черанга Суперлиганинг уч клуби харидор бўлмоқчи.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби "Насаф" ҳужумчиси Драган Чераннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Афтидан "Сўғдиёна" жамоаси давралар оралиғида ўз таркибини кескин кучайтиришни режалаштирган кўринади. "Сўғдиёна" клуби трансфер ойнаси очилганидан сўнг Чераннинг трансферини "Насаф"дан сотиб олиши мумкин. Шунингдек, жиззахликлар "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниевни ҳам сотиб олишни хоҳлашмоқда.

Айни пайтда "Насаф"да молиявий муаммолар пайдо бўлган. Бу эса Суперлига клубларининг "Насаф" футболчиларига бўлган иштаҳасини очиб юборган. "Насаф" агарда вазият ўнгланмаса, унда давралар оралиғида футболчиларининг трансфери орқали пул ишлаб олиши мумкин.

Драган Чераннинг хизматларига "Сўғдиёна"дан ташқари  "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ҳам Чераннинг трансфер ҳуқуқини давралар оралиғида сотиб олишни режалаштиришган.

"Пахтакор" клуби Черандан ташқари Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков ҳамда Бобир Абдихолиқовга ҳам бефарқ эмас. Ушбу жамоанинг трансфер шорт-листида айнан шу учала футболчиларнинг номи ўрин олган.

Маълумот учун, Суперлига трансфер ойнаси 15-турдан кейин расман очилади.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика