“Сўғдиёна”: Мавсумдаги сўнгги рақибимиз “Бухоро”
24 nov 2017 09:00
News
“Сўғдиёна”: Мавсумдаги сўнгги рақибимиз “Бухоро”
Ушбу учрашув "Сўғдиёна"нинг олий лигадаги 614-ўйини бўлади. Эътиборингизга жамоаларнинг Бухородаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.
УШБУ МАВСУМДА
Биринчи давра 15-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳснинг 11 дақиқасида ҳисобни очган эди. Иккинчи бўлимда жамоамиз хужумчиси 64 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 1:1. Заҳирадан майдонга тушган Бахриддин Ваҳобов Шохрух Эшбўтаев дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди бўлди ва ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келган эди. Шу тариқа ўйин меҳмонларнинг фойдасига якунланган эди.
“Сўғдиёна” ўтган турда ўз майдонида “Қўқон-1912” га қарши баҳс олиб борган эди ва 2:1 ҳисобида ғалабага қозонди. “Бухоро ” сафарда “Бунёдкор”га қарши ўйинда ва 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
“Бухоро ” 43 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 31 очко билан 13-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ АҲМАД ЭРГАШЕВ БОШҚАРАДИ.
Ҳакамлар: А.Эргашев (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Мажидов (Наманган), К.Расулов (Қарши)
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б.Ҳайдаров
ЎЗАРО УСТУНЛИК
“Сўғдиёна” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 43 бор куч синашишган.“Бухоро” ҳисобида 21 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 16 та ғалаба мавжуд. 6 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик бухороликлар томонида: 61:58. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 69 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 54 очкони қўлга қиритган. “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 6:2.

“Бухоро” майдонида ўтган барча учрашувлар:
05.11.2016 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 3:0
01.07.2015 «Бухоро» - «Сўғдиёна »1:0
27.08.2014 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
23.03.2013 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:3
28.05.2006 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 3:0
25.09.2005 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 1:0
21.08.2004 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 1:2
20.04.2002 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 0:4
21.04.2001 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 1:1
14.08.2000 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 3:2
14.08.1999 «Бухоро» - «Сўғдиёна »1:0
19.08.1998 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 0:1
14.09.1997 «Бухоро» - «Сўғдиёна »0:0
11.06.1996 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
24.09.1995 «Бухоро» - «Сўғдиёна »0:3
23.10.1994 «Бухоро» - «Сўғдиёна »3:2
20.10.1993 «Бухоро» - «Сўғдиёна »1:0
26.04.1992 «Бухоро» -«Сўғдиёна»3:1

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:
Бухородаги 21 та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна” ,13 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.
ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.
Ёшлар лигаси баҳси 24 ноябрь куни соат 14:00 да “Умид” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 25 ноябрь куни 14:00 да “Бухоро” стадионида ўтказилади.
“БУХОРО” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР
Тохир Шамшитдинов 2010 йилда, Саламат Қутибаев 2013 йилда, Раббим Ҳасанов 2016 йилда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments