Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  371 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  15 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида News

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси мавсумга тайёргарлигини давом эттириш мақсадида Тошкентдаги йиғинини бошлаб юборди.
Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа машғулотларни икки маҳал олиб бормоқда. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга қаратилган. Жамоадан дарвозабон Ширин Абдуллаев, ҳужумчи Мўмин Мелиев ҳамда ҳимоячи Дилмурод Икромов кетганини айтиб ўтиш лозим. Ширин Абдуллаев ва Дилмурод Икромов “Обод”, Мўмин Мелиев эса “Машъал” таркибида кўрикдан ўтмоқда.

Тошкентдаги йиғин давомида ўтган мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Азамат Исроилов ва Ғулом Ўрунов, "Олмалиқ”дан Достон Абдураҳмонов, "Шўртан” жамоасидан Сунатилла Мамадалиев келиб қўшилган. Ҳозирда улар жамоа билан машғулотларда қатнашиб, кўрикдан ўтмоқдалар.

Тошкетдаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилган. Жамоа 21 январь куни Қибрайнинг табиий майдонида “Нефтчи”га қарши назорат ўйинини ўтказади. Ўйин соат 15:00 белгиланган. 23 январьда эса навбатдаги назорат ўйинини “Қўқон-1912”га қарши ўтказади. Учрашув соат 12:00да Қибрайдаги майдонда ўтказилиши режалаштирилган. Об-ҳавонинг қандай келишига қараб, ўйин “Пахтакор” клубига тегишли Чилонзордаги сунъий майдонга кўчирилиши ҳам мумкин.

Йиғин давомида яна бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Ўткан мавсумни “Сўғдиёна” таркибида ўтказган Мурод Холмуҳаммедов, Музаффар Музаффаров, Бобур Қосимов, Жаҳонгир Жиямуродов, Акмал Холмуродов, Ширин Абдуллаев, Дилмурод Икромов, Нодир Ашурматов ва Мўмин Мелиевга клуб ривожи учун қўшган ҳиссасига миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика