Latest news

22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  1 22:10Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  1 21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  11 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  20 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  17 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  14 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8

"Сўғдиёна" — АГМК: превью News

"Сўғдиёна" — АГМК: превью

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - АГМК учрашуви олдидан мазкур ўйин ҳақида тайёрланган превьюни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида

— Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин "Сўғдиёна" ва АГМК ўртасидаги 25-учрашувга айланади. Қайд этилган натижалар кўрсаткичи жиззахликлар фойдасида. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" ҳисобида 9 ғалаба мавжуд. Қолган 7 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса АГМК фойдасида: 37-33.

Рақиб ҳақида


— "Сўғдиёна" айни пайтда 12 ўйиндан 23 очко тўплаган ҳолда жадвалда 3-ўринни эгаллаб турибди. Улуғбек Бақоев жамоаси жорий мавсум фақатгина "Насаф"га мағлуб бўлди. "Сўғдиёна" Жиззахда жорий йил мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Жамоа ўтказилган 5 учрашувда 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган.

АГМКнинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳақида

— АГМК биринчи даврани барқарор ўтказмоқда. Жиззахдаги ўйин давра доирасидаги охирги ўйин бўлади. Айни пайтда жамоа ҳисобида 25 очко мавжуд ва мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Тайёргарлик ҳақида


— АГМК юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, мавсумнинг иккинчи қисмига Чимён тоғ-ён бағридаги "Арчазор" комплексида тайёргарликнинг дастлабки босқичини ўтказди. Кейинчалик жамоа Олмалиқда тўпланиб, иккинчи давра ўйинлари ва хусусан "Сўғдиёна" билан ўйинга тараддуд кўрди. Йиғин доирасида жамоа "Андижон"га қарши назорат баҳсини ўтказиб, унда ғалаба қозонди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа Жиззахдаги бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Хуштак эгаси

— Бўлажак баҳсни бошқариш тажрибали рефери Ильгиз Танташев гарданига тушди. Мазкур тайинлов Ильгиз Танташев учун АГМК иштирокидаги 24-баҳсга айланади. Ильгиз Танташев бошқарган ўйинларда АГМК: 10 ғалаба, 8 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 13-тури доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши ўйин 31 июль куни Жиззах шаҳридаги "Марказий" стадионда соат 20:00да бошланади. Ўйин карантин талабларига мувофиқ мухлисларсиз ўтказилади.


Суперлига, 13-тур.
31 июль, шанба.
"Сўғдиёна" — АГМК
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Найим Қосимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид



Sogdiana

Superliga. Round 13

31/07/2021, 20:00

0
:
0
Finished

OKMK

45'
90'
45'  Elyor Orifov
46'  Elyor Orifov (Ergash Ismailov)
70'  Javokhir Kahramanov (Сахоб Рашидов)
75'  Iskandar Shaykulov
84'  Iskandar Shaykulov (Darko Stanojevic)
86'  Jasur Khasanov O (Daniel Nasriddinov)
69'  Sanjar Shoakhmedov (Mirjamol Kasimov)
69'  Husniddin Gofurov (Йован Жокич)
82'  Aleksandr Kasian (Zafar Palvanov)
82'  Dilshod Juraev (Martin Boakye)
90'  Sanjar Tursunov (Nodir Abdurazzakov)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика