Софьян Эл Месрар: "Плей-оффда хатолар кечирилмайди ва мусобақа билан хайрлашишга сабаб бўлади"
22 sep 2024 21:54
News
Софьян Эл Месрар: "Плей-оффда хатолар кечирилмайди ва мусобақа билан хайрлашишга сабаб бўлади"
Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Марокаш – Португалия (1:4) учрашувидан сўнг марокашлик футзалчи Софьян Эл Месрар сайтимизга интервью берди.
"Португалияга қарши оғир ўйин ўтказдик. Учрашувда кўп хатога йўл қўйганимиз сабабли мағлуб бўлдик. Мағлубиятимизнинг асосий сабаби шу. Эндиликда хатоларимизни кўриб чиқиб, кейинги ўйинга қадар бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Нафақат тузатишга ҳаракат қилишимиз керак, балки тузатишимиз шарт. Чунки плей-оффда хатолар кечирилмайди ва мусобақа билан хайрлашишга сабаб бўлади", деди Марокашнинг ягона голи муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Африка жамоаси ушбу босқичда Эрон билан тўқнаш келади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments