Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

"Софиникига етиб бориш учун клубдан голларим эвазига автобусга пул беришини сўрардим" News

"Софиникига етиб бориш учун клубдан голларим эвазига автобусга пул беришини сўрардим"

Луис Суарес саккиз ёшида Уругвай чегарасидаги шаҳарчадан пойтахт - Монтевидеога кўчиб ўтади.

У ерда болалар Суареснинг устидан бошқа шаҳардан эканлигини айтиб узоқ вақт кулишган. Икки йил ўтиб кутилмаганда унинг ота-онаси ажрашиб кетишди. Уларнинг болалари муаммолардан қутилиш учун кўчага чиқиб кетишади. Луис жанубий америкалик ўсмир ҳаётини бошидан ўтказди. Аммо Суарес "Насьонал" академиясида ўқиган. У кун бўйи тўп тепарди, жуда банд бўлгани туфайли хатто онаси билан ҳам сўзлашишга вақт топа олмас эди. Ҳеч қандай мақсадсиз яшаб юрган.


Бир куни Луис Софияни учратди ва ҳаммаси ўзгариб кетди. Ташқаридан улар бир-бирига мос эмасдек кўринарди. У қиз Суаресдан икки ёш кичик эди, оиласи ҳам ўзига тўқ бўлган. Йигитча эса шаҳардаги барча хавфли жойларни ёддан биладиган ва икки маротаба синфда қолиб кетган бекорчи бўлган. Уларнинг биринчи учрашувида София Суаресни кутиб, ёмғирда ивиб кетган, чунки Луис савдо марказидаги ўйин автомати олдида қолиб кетган. Бу жуфт қизнинг уйига борганида, Луис ҳеч қандай гап-сўзсиз музлатгичдаги овқатларга ташланади, қиз эса ота-онаси олдида роса уялган. Катталарга қизларининг ғалати дўсти ёқиб қолган. Балки улар йигитчадаги Софига бўлган ҳақиқий муҳаббатни сезган бўлса керак.

Суарес аввалига қизникига етиб бориш учун клубдан урган голлари эвазига пул сўраган. Кейин жиноятчилар даврасини тарк этди ва бор эътиборини футболга қаратди. София уни билим олишга жиддий қарашга мажбур қилди, ҳар бир уй вазифаларини кўриб берар эди. Кейинроқ қизнинг оиласи Барселонага кўчиб ўтишга қарор қилди. София кетадиган кун Луис йиғлаган ва бу уларнинг сўнгги учрашуви бўлиши мумкинлигидан қўрққан. Бир ойдан сўнг у ўз агентидан пул олиб, қизникига меҳмонга боради. "Саёхат чўзилиб кетмади, аммо мен ниҳоят ҳаётда нима хоҳлашимни тушундим. Софи билан бирга бўлиш учун Европада ўйнашни истардим" - дейди Суарес. 2014 йилда Суарес "Барселона"га ўтади, бунагача ушбу жуфтлик 2 фарзадли бўлади.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика