Latest news

16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  2 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  4 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  8 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  1 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  3 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  67 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22

Соболевнинг истиқболи, АПЛда муваффақиятли тўп тепган «Навбаҳор» устози ва бошқалар ҳақида News

Соболевнинг истиқболи, АПЛда муваффақиятли тўп тепган «Навбаҳор» устози ва бошқалар ҳақида

Рус футболчиларининг маҳаллий клублардаги илиқ жойларини бўшатиб, еврофутбол уфқини забт этиш мақсадида кучли биринчиликларга йўл олишлари масаласи сўнгги йилларда рус футболида энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган кундалик масалалардан бирига айланди.

Аммо бу ерда русларнинг «Кўҳна Қитъа»да ўйнаш иштиёқида ёнмаётгани эмас, балки, у ерда Россиялик футболчиларга бўлган талабнинг мавжуд эмаслиги алоҳида аҳамият касб этади. Русларнинг Европага қилган сўнгги «Буюк кўчишлари» Гус Хиддинк бошчилигидаги терма жамоанинг ЕВРО-2008 мусобақасидаги муваффақиятли иштирокидан кейин амалга оширилганди. Россия мезбонлигидаги мундиалнинг чорак финалига чиқилгач, ўша «кўчиш»ларнинг янги тўлқини рўй берадигандек кўринганди. Бироқ, аслида, фақат Александр Головин «Монако»га кўчиб ўтди, холос. Устига-устак, мазкур трансферга нисбатан «муваффақиятли», деган сифатни ишлатолмаймиз. Чунки «монегасклар» қаторасига иккинчи йилдирки, мусобақа жадвалининг қуйи қисмида аутсайдерлар билан «ёқалашиб юрибди».

Бугунги кунда РПЛ тўпурарлиги учун ҳамюртимиз Элдор Шомуродов билан жиддий кураш олиб бораётган «Крилья Советов» клуби ҳужумчиси Александр Соболевга «Туманли Албион» грандларидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Эмишки, «Крилья Советов»нинг «Сочи»га қарши учрашувини «Арсенал» (Тула эмас, Лондон клуби) скаутлари кузатган. Эслатиб ўтамиз, ўша баҳсда Соболевнинг дубли жамоасига ғалаба келтирганди. Мавсум аввалида эса 22 ёшли ҳужумчининг «МЮ»нинг трансфер нишонига тушиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Дарҳақиқат, ҳужумчи бу мавсум РПЛда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. У нафақат гол уради, бу ишни моҳирона бажаришдан ташқари, жамоадошларига имконият яратиб беришда ҳам муваффақиятли ўйнамоқда. У РПЛнинг 12 та ўйинида 10 та гол ургани ҳолда тўпурарлар жадвалида Шомуродов билан биргаликда қўшҳокимлик қилмоқда. Ҳамюртимизнинг ҳам Манчестер шаҳрига йўл олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар борлигини инобатга олсак, улар ўртасидаги кураш мавсум сўнгида «авжига чиқса» керак. Зеро, ҳозир «қизил иблислар»га ҳам шу икковидан бири етишмаётган бўлса, не ажаб!

Энди, мавсум якунида амалга ошиши мумкин бўлган тахминларни бир четга суриб, АПЛда муваффақиятли фаолият олиб боришни уддалай олган кам сонли рус футболчилари ҳақида сўз юритамиз.


Андрей Канчельскис (МЮ/ «Эвертон» / МС / «Саутгемптон» — 1991-2003).

Сўзни бизнинг камтарона футболимизга ҳам бегона бўлмаган Андрей Канчельскисдан бошласак. Андрей Антанасович рус футболининг инглиз диёри томон йўл олган илк учирмаси ҳисобланади. У Англиянинг 4 клубида фаолият юритган ҳисобланади. Канчельскиснинг асосий ютуқлари «Манчестер Ю.» номи билан бевосита боғлиқ. Сер Алекс Фергюсоннинг афсонавий жамоасида бир неча йил давомида ўнг қанот ярим ҳимоясининг алмаштириб бўлмас вакили бўлган Андрей 1991/95 йилларда жамоа билан 5 та кубок ютди. Шу жумладан, икки карра мамлакат чемпиони бўлди. Қизил либосда ўтказган 123 ўйинида 47 марта гол урди. Бу ярим ҳимоячи учун ажойиб натижа ҳисобланади. Шу тариқа у ўз номини «қизил иблислар»нинг муҳташам тарихига ёздириб қўйишни уддалади.  

Кейинги манзил – «Эвертон». Макур клуб шарафини 60 учрашувда ҳимоя қилган футболчи рақибларини 22 марта ранжитишни уддалаган. Андрей «Эвертон» тарихига киришни ҳам уддалаган. У «Энфилд»да ўтказиладиган дербиларда «Ливерпуль»ни ўз дубли билан ранжитган клуб тарихидаги ягона ўйинчи ҳисобланади. 

«Эвертон»дан кейин, яна АПЛнинг икки клубида тўп сурди. Аммо фаолиятининг сўнгги йилларини ўтказаётган футболчи бир нечтадан ўйинга тушиш билан кифояланган. Рус футболида ўз ўрнига эга бўла олган Андрей Канчельскис бугунги кунда Наманганнинг «Навбаҳор» клубига устозлик қилаётганидан хабарингиз бор.


Андрей Аршавин («Арсенал» 2009-2013).

Энди бошқа бир Андрей ҳақида гаплашимиз. Ажабланарлиси шундаки, Аршавинни ҳам «Ливерпуль» мухлислари яхши эслаб қолишган. Улар Аршавин номини эштишлари билан бир сесканиб қўядилар. Албатта, «Энфилд»да покер қайд этиш бахти ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Арсеналга ўтиш Аршавин учун трамплин вазифасини ўтаган ва футболчи янги даражага кўтарилиб,  терма жамоа учун ҳам анча фойда келтирганди. Андрей Аршавин «тўпчилар» сафида 31 та гол уриб, 38 голга ҳаммуаллифлик қилди. Бунинг учун унга 144 ўйин кифоя бўлди. Лондондаги сўнгги мавсумида етарли ўйин амалиётига эга бўлмагач, «Зенит»га қайтишга қарор қилди. Футболчилик фаолиятини эда 2018 йилда якунлади. Унинг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси бўлди.


Роман Павлюченко («Тоттенхэм» — 2008-2012).

Павлюченконинг Англиядаги фаолияти унчалик муваффақиятли бўлмасада, у АПЛдаги энг муваффақиятли руслардан бирига айлана олди. Москванинг «Спартак» клуби сафидаги қатор ажойиб мавсумлар ва Евро-2008даги муваффақиятли иштирокидан сўнг, Роман Лондоннинг «Тоттенхем» клуби сафига бориб қўшилди. Ҳужумчи «шпорлар» сафига зудлик билан мослашиб кетолмади, аксар ҳолларда ўйинни заҳира ўриндиғида бошларди. Аммо кубок ўйинларида Роман клубнинг асосий ўйинчисига айлана олди. АПЛ доирасидаги ўйинларда заҳирадан майдонга тушган вақтида ҳам жамоага доимий равишда фойда келтира оларди. Шу туфайли ҳам унга «уйқудаги гигант» лақаби берилган (голландиялик мутахассис Гус Хиддинк томонидан). Англияда ўтказган 4 мавсумида стабил равишда гол уришни уддалаётганди (111 ўйин, 44 гол – шундан 21 таси АПЛ доирасида киритилган). Аммо охирги мавсумида бор-йўғи 4 та гол киритишни уддалаган ҳужумчи 2012 йилда Москванинг «Локомотив» клуби таркибига бориб қўшилди.


Дмитрий Харин («Челси» — 1992-1997).

Тўқсонинчи йилларда рус дарвозабонлари Европани эгаллашди. Аммо улар орасида Дмитрий Харин ажралиб туради. Чунки у АПЛ тарихидаги ягона рус дарвозабони ҳисобланади. Ўзгача соч турмаги соҳиби фақат АПЛда ўйнабгина қолмай, кўп йиллар мобайнида «аристократлар»нинг асосий дарвозабони вазифасини ҳам бажарди. «Челси» таркибида 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган дарвозабон Англия кубоги, Кубок эгалари Кубоги ва Европа суперкубогида зафар қучди. Лондондан Шотландиянинг «Селтик» клуби сафига ўтган Дмитрий 2004 йилда бутсаларини михга илди ва мураббийлик фаолиятини бошлади.


Алексей Смертин («Челси» / «Портсмут» / «Чарльтон» / «Фулхэм» — 2003-2008).

Агар Аршавин ва Павлюченко Евро-2008 мусобақасидан кейин АПЛга йўл олган бўлишса, бу пайтда Смертин АПЛдан кетиб улгурганди. Унинг Англиядаги фаолиятини муваффақиятли, деб аташ мушкул. Аммо бошланиши жуда истиқболли эди. 2003 йилда «аристократлар» томонидан харид қилиниб, дарҳол «Портсмут» клубига ижарага берилди. Алексей у ерда шартсиз асосий таркиб футболчисига айланди. Камтарона жамоанинг мусобақа жадвали экваторидан ўрин эгаллашида улкан ҳисса қўшди ва «Челси»га қайтди. Кейинги мавсумни «аристократлар» сафида ўтказиб чемпионликни тантана қилди. Аммо Смертин асосий таркибда деярли кўринмади. Бунга сабаб жамода унинг муқобили вазифасини Клод Макелеле ўтаётгани эди. Футболчи кейинг икки мавсумни «Фулхем» сафида ўтказди. У АПЛда жами 82 ўйин ўтказди ва 2 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 


Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика