Latest news

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  0 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  6 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Собирхўжаев: “Пахтакор”нинг асосий рақиби жамоанинг ўзи” News

Собирхўжаев: “Пахтакор”нинг асосий рақиби жамоанинг ўзи”

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан кейин (3:2), мезбонлар ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Динамо” 12 йил деганда “Пахтакор” дарвозасига 2 та гол урди. 

- Буни билмас эканман. Энди чемпионатда осон ўйинлар қолгани йўқ. “Динамо” ҳам Суперлигада қолишга ҳаракат қилмоқда. Бойдуллаев, Григалашвили, Маҳмудхўжаевлар келди. 2-даврада улар кўплаб жамоаларга қийинчилик туғдиради деб ўйлайман.

- Мураббий алмашганидан кейин қандай ўзгаришлар бўлди деб ўйлайсиз? Шацких хоҳлаётган футбол қандай?

- Албатта, ҳамма мураббий футболга ҳар хил қарайди. Шацких интенсив ва олдинга ўтишга қаратилган футболни хоҳламоқда: паслар камроқ, олдинга очилган ўйинчиларга узатмалар, ҳужумни зарба билан якунлаш.

- Узоқ йил Одил Ҳамробеков билан бирга майдонга марказида ўйнадингиз. Ҳозир эса Алибоев ёнингизда, Одил эса орқароқда ҳаракат қилмоқда. Қайси вариант сизга қулайроқ?

- Энди Алибоев мен каби ҳужумга кўпроқ эътибор қаратадиган футболчи. Ҳозир ўйинчилар камлиги туфайли, у таянч зонасида ўйнамоқда. Бу позиция Ҳамробековга хос деб ўйлайман. Янги ҳимоячи келди, бугун майдонга чиқмади ва кейинги ўйинларда Одил таянчда ўйнаса керак.

- Турнир жадвалининг юқори қисмида зичлик юзага келган. Ҳар бир ўйин қизғин тус олмоқда. Шу каби Ўзбекистон чемпионатида 6-7 та жамоа курашган мавсумни эслай оласизми?

- Бунақаси эсимда эмас-ку, аммо охирги марта шу каби ҳолат 2018 йил бўлган. “Локомотив” ва “Пахтакор” охирги турларгача курашган. “Навбаҳор” ҳам бошида олтиталикка бўлингандан кейин пешқадамлар қаторида турган, аммо кейин пастга тушиб кетганди. Асосан иккита жамоа эди, аммо 3-4 таси курашганини эслолмайман.

- Бу йил амалдаги чемпионликни сақлаб қолишга интилмоқдасиз. Энг хавфли рақиб сифатида кимни кўрасиз?

- Асосий рақиб – “Пахтакор”нинг ўзи. Агар ўз ўйинимизни намойиш этсак, “Насаф” ва “Навбаҳор”ни ҳам ютишга қодирмиз.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика