Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  8 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади News

Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Собир Ҳамидов иккинчи даврадан эътиборан Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Футболчимиз ушбу мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани боис шу қарорга келинди. Ҳамидов биринчи даврада 9 ўйинда иштирок этган. Лекин бирорта учрашувда тўлиқ ҳаракат қилмаган. Собир "Металлург"га қарши (5-тур) беллашувдагина асосий таркибда майдонга тушганди. Қолган учрашувларда эса у асосан захирадан ўйинга қўйилган. Ҳамидовнинг ўрнида Алишер Маҳсудов ва Мансур Саидовлар тўп суришади.

Мухлисларимизни шунингдек таркибга янги дарвозабон жалб этилиши қизиқтираётганлиги турган гап. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ушбу масалага тўхталиб ўтиб, мавсумнинг ушбу қисмида маҳоратли дарвозабон топиш мушкул эканлигини айтиб ўтди. "Сўғдиёна" дарвозабони Александр Меленчукни бош мураббий қўл остида кўришга қарши эмасди. Аммо, бу йил Олий лигада сақланиб қолишни ўз олдига мақасад қилиб қўйган жиззахликлар дарвозабонларини қўйиб юборишни исташмади. Бундан ташқари Ашурматов қизиқиш доирасида Андрей Мельничук турганди, лекин Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳам асосий футболчиси билан хайрлашишни хоҳламади.

"Лочинлар" таркибига ярим мавсум учун чет элдан дарвозабонни жалб этишга таваккал қилинмади. Зеро, легионер ўйинчини нималарга қодирлигини олдиндан кўра билмай туриб, таркибга қўшиб олиш нотўғри бўлади. Қолаверса "Навбаҳор" дарвозабонлари Хуршид Хўжаев ва Дониёр Усмоновлардан мавсумнинг иккинчи ярмида Ашурматов ишончли ўйин кўрсатишларидан умидвор. Агарда мухлисларимиз Бахтиёр Аъзамовични меҳнатидан қониқиб, уни қўллаб-қувватлашса, мутахассис келаси йилда ҳам жамоамизда фаолият олиб бормоқчи. Боиси, ҳар бир нутқида мураббий асосий мақсади - мухлислар ишончини қозониш эканлигини айтиб келади. Жамоа мавсумни ижобий натижа билан якунласа, келаси мавсумдан совринли ўринлар учун курашишини Ашурматов эътироф этди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика