Latest news

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  12 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  9 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

Славко Дамьянович: "Локомотив"га ўтганимдан хурсандман" News

Славко Дамьянович: "Локомотив"га ўтганимдан хурсандман"

"Локомотив"нинг янги легионери Славко Дамьянович клуб матбуот хизматига жамоага ўтгани ҳақида гапирди.

- Бунга қадар фаолиятим давомида Европа лигаси ҳамда Европа чемпионлар лигаси саралашларида қатнашганман. Европадан кейин "Локомотив" сафига ўтдим. Бундан хурсандман.

Менинг собиқ жамоам биринчи даврадан кейин 8 очко фарқ билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганди. "Будучность" билан Черногория чемпионатидаги 19 ўйиннинг 14тасида ғалабага эришгандик.

Бир куни агентим қўнғироқ қилиб, мени "Локомотив" ўз сафига чорлаётганини айтди. Гарчи чемпионатда пешқадамлик қилаётганимизга қарамай, юқори савияда ўтказаётган лигамизни тарк этишни ва ўз давлатимни ўзгартириб, бошқа давлат футболи об-ҳавосидан нафас олгим келди. Агентимга розилик бердим. Осиё минтақасида ўйнаб, Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қилишни истадим.

"Истиқлол"га қарши ўйин оғир ўтди. Ўз майдонимизда аламли тарзда мағлуб бўлдик. Бироқ бу футбол. Мухлислар "Локомотив"дан ғалабали ўйинларни талаб қилишлари табиий. Жамоа бунга ўргатиб қўйган. Энди лигада биринчи ўринни олиш учун ўйнаймиз. Олдимизда тайёргарлик учун яна 1 ой вақт бор.

Жамоага кўникиш жараёни анча тезлик билан давом этмоқда. Жамоадагилар мени ўз оиласидагидек кутиб олишди. Шунингдек, Тошкент ҳам жуда чиройли шаҳар экан. "Локомотив"дагилар бир оила бўлиб олдик. Энди барчамиз бир мақсад йўлида бирлашамиз.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика