Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Славче Войнески: "Футбол шунақа, жамоага кимдир келади, кимдир кетади" News

Славче Войнески: "Футбол шунақа, жамоага кимдир келади, кимдир кетади"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни ёмон бошладик, биринчи бўлимни ёмон ўтказдик. Иккинчи бўлим яхши бошланди, рақиб дарвозасига иккита тўп киритдик. Бироқ ўйин якунига қадар меҳмонлар ҳам дарвозамизга иккита гол уришди. Рақибнинг ҳар икки голига ҳам футболчиларнинг алоҳида хатолари сабаб бўлди. Баъзида футболда шу каби холатлар ҳам бўлиб туради. Ишлашда давом этамиз, ҳозирда "Пахтакор"да янги жамоа шакллантирилмоқда. Таркибда мавжуд бўлган футболчилар ёнига янгиларни қўшган холда яхши жамоа тузиш ҳаракатидамиз. 

- Футболчиларда мотивация етишмаётгандек кўринмоқда. Бу борада сиз қийинчиликларга дуч келаяпсизми?

- Биринчи ўринда ОЧЛ ўйинларидан сўнг ҳали ҳам солиқ тўлаб юргандек юрибман. Қисқа вақт ичида кам сонли футболчилардан фойдаландик. Бунинг оқибатида жамоамизда чарчоқ кўзга ташланмоқда. Ҳали футболчиларда мослашиш жараёни якунига етгани йўқ. Бундан ташқари, сиз ҳақсиз, "Пахтакор"да ўйнаш ўзига яраша босимни юклайди. Чунки "Пахтакор" доим ютиши шарт, биринчи бўлиши шарт. Айнан шу босимга дош бериш баъзи футболчиларда етишмаётган бўлиши ҳам мумкин.

- Айни дамда клубдаги ўзгаришлар ва натижалар жамоа кайфиятига салбий таъсир этмаяптими?

- Бу қарорлар клуб раҳбарияти томонидан чиқарилди. Бу менинг фаолиятимга қай даражада таъсир этишини билмайман, бу ҳақида маълумотга эга эмасман. Футболчилар ҳақида гаплашадиган бўлсак, эҳтимол балки таъсир қилиши мумкин. Биз кеча футболчилар билан гаплашдик. Уларнинг барчаси профессионал ва бу каби холатлар муаммо бўлиши керак эмас. Футболда ҳамиша бир жамоага кимдир келади, кимдир кетади. 

- Футболда хато эвазига гол урилади. Лекин бугун жамоада ғалабага нисбатан иштиёқ кўринмагандек туюлди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Мен сизни тушундим. "Пахтакор" ўйнашни истади. Кўрган бўлсангиз, биз хатолар бўлишига имкон қадар йўл қўймадик. Етакчи футболчиларимиз турли сабабларга кўра майдонга туша олишмаяпти. Масалан Драган Черан сафга қайтса ҳужумдаги фаоллигимиз янада ортади.

Rating: -42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика