Latest news

16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  8 16:09Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ЎзСҚБ билан ўйнамоқда  0 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  2 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  10 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   3 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2

Славче Войнески: "Биз иккинчи бўлимда бирлашиб, керакли натижага эришдик" News

Славче Войнески: "Биз иккинчи бўлимда бирлашиб, керакли натижага эришдик"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида фикрларингиз

- Биз учун қийин ўйин бўлди. Ҳаво ҳарорати жуда юқори эди. Бу айниқса биринчи бўлимда сезилди. Шу билан бирга? таркибдаги аксарият футболчилар терма жамоалардан келиб қўшилишган эди. Бу ўйинга тайёрланиш учун 2-3 кун вақт бўлди. Бунинг таъсирида биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик. Биз иккинчи бўлимда бирлашиб, керакли натижага эришдик. Нима хоҳлашимизни жуда яхши биламиз. Иккита гол киритдик. Мезбонларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга деярли бўш ҳудудлар қолдиришмади.

- Суюнов ва Хаджиевда дисквалификация бор эди. Оливер Шаркич ва Алижоновларнинг қайдномада йўқлигига сабаб нима эди?

- Бу биз учун йўқотиш эди. Улар асосий таркиб ўйинчилари. Шаркичда жароҳат бор эди. Оливер бу жароҳатни "Олимпик"ка қарши ўйинда орттириб олганди. Умид қиламанки, Шаркич биринчи давранинг сўнгги ўйинига қадар сафга қайтади. Аммо биз ҳали ҳам докторлар хулосасини кутмоқдамиз. Алижоновда ҳам жароҳат бор. У терма жамоадаги охирги ўйиндан олдин жароҳат олди. Алижоновнинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. 

- "Қизилқум" ҳақида нима дея оласиз?

- "Қизилқум" жуда яхши жамоа экан. Улар майдонда нима қилиш кераклигини яхши билишади. Биринчи таймда ажойиб прессинг амалга оширишди. Буни уларнинг мураббийига ҳам айтдим. Иккинчи бўлимда эса уларда жисмоний ҳолат бўйича камчиликлар борлиги билиниб қолди. Биринчи бўлим иккинчисидан катта фарқ қилди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика