Latest news

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  0 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  15 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   13 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  5 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  49 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Славче Войнески: "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик" News

Славче Войнески: "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик"

Осиё чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги "Ал Дуҳайл" билан беллашув олдидан "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ҳамда ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Эртага бизни қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. Иккинчи давра баҳслари бошланади. Мақсадимиз – чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш. Шогирдларим ва бутун жамоа билан фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз. Мухлисларимиз биздан ижобий натижалар кутишмоқда. 

Олдимизда турган учрашувларда зафар қучишга бор кучимиз билан интиламиз. "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик. Рақиб етакчиси Эдмилсонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни эртага кўрамиз", – деди "Пахтакор" устози Славче Войнески. 

"Биз учун жуда муҳим ўйин арафасида турибмиз. Майдонда ғалаба учун боримизни берамиз. Аввалги баҳсда рақибдан индивидуал маҳорат соҳиби Эдмилсон ёдда қолди, у "Ал Дуҳайл"нинг энг кучли нуқтаси бўлди. Келаётган ўйинда барчасини тўғрилашга уринамиз", – деди "шерлар" ҳимоячиси Сайфиев.

"Пахтакор" – "Ал Дуҳайл" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади. "Шерлар" 3 турдан кейин 3 очко тўплаган ҳолда "D" гуруҳида охирги ўринда боришмоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика