Latest news

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  5 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  5 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

Славче Войнески: "2-турда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз" News

Славче Войнески: "2-турда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз"

Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги "Ал Таъавун" – "Пахтакор" учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "шерлар" устози Славче Войнески қуйидаги фикрларни билдирди. 

"Ал Таъавун" – мезбон жамоа. Улар янги мураббий билан бошқача ўйнашни бошлашди. Рақиб ҳурматга сазовор жамоа. Улар мухлислари қаршисида яхши ўйнаб, ғалаба қозонишди. Биз иккинчи баҳсда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз.

"Сепахон"нинг стандартларда яхши ўйнашини билардик. Футболда баъзан шундай бўлади. Кичик хато ёки ҳолат ўйинни ўзгартириб юборади. Камчиликларни кўриб чиқиб, тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Ҳамиша жамоа ўйинини таҳлил қиламиз, бунга эътибор қаратамиз. Ўтган ўйиннинг ўзида ёмон ўйнамадик, аммо хатоларга ўзимиз йўл қўйдик.

Таркибимизда йўқотишлар мавжуд эмас. Барча эртанги беллашувда иштирок этишга тайёр", – деди Славче Войнески.

2-тур доирасидаги "Ал Таъавун" – "Пахтакор" беллашуви 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси 01:15 да бошланади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика