Latest news

08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2

Сиз уларни танийсиз ёхуд "Аҳал"нинг қайси футболчилари бизга бегона эмас? News

Сиз уларни танийсиз ёхуд "Аҳал"нинг қайси футболчилари бизга бегона эмас?

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага ОФК кубоги чорак финалида Туркманистоннинг "Аҳал" клубига қарши майдонга чиқади.

Рақиб жамоанинг Қаршига етиб келган таркибига назар ташлар эканмиз, ўзбекистонлик мухлислар учун бегона бўлмаган бир қатор номлар ҳам борлигини кўришимиз мумкин. Демак, қуйида шу ҳақда гап боради.

Арсланмират Аманов 

Қолган жамоадошларига нисбатан маҳаллий ишқибозларимизга жуда яхши таниш бўлган футболчи Арсланмират Аманов ҳисобланади. 2017 йилда АГМКдаги фаолияти орқали Суперлигамизда дебют қилган универсал ярим ҳимоячи кейинги мавсумларда "Бухоро", "Локомотив" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 2020 йилнинг бошида икки йиллик танаффусдан сўнг яна АГМКга қайтди. Жорий йилдан бошлаб "Сўғдиёна"да тўп тепаётган туркманистонлик футболчи ёзги трансферлар ойнаси вақтида оилавий сабабларга кўра "Аҳал"га ўтишга қарор қилди. Айтиш керакки, у юртимиздаги фаолияти давомида ўзидан ижобий таассурот қолдира олган кам сонли легионерлардан бири, десак муболаға бўлмайди. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Аманов "Аҳал" билан бирга Қаршига келмаган. Демак, эртанги баҳсда уни майдонда кўрмаслигимиз эҳтимоли катта. 

Ўзбекистонда тўп тепган клублари: АГМК, "Локомотив", "Бухоро", "Сўғдиёна"

Умумий статистикси: 102 та учрашув, 15 та гол, 10 та ассист, 10 та сариқ, 1 та қизил карточка, Ўзбекистон кубогида 7 та ўйин, 1 та гол, 2 та ассист, ОЧЛда 6 та ўйин 4 та ассист



Дидар Дурдиев 

Туркманистонлик ярим ҳимоячи Дидар Дурдиев ўтган мавсумда қишки йиғинлар чоғида “Навбаҳор”да ҳам кўрикда бўлиб, трансферлар ойнасининг охирги кунларида эса “Машъал”га келиб қўшилганди. Ўзини кўрсата олмади, шекилли, захира футболчисига айланди қолди. Натижада ёзги келди-кетдилар мавсумида Дурдиев ҳам жамоадан кетди. 

Статистикаси: 5 ўйин, 129 дақиқа


Элман Тагаев

Ушбу футболчи илк бор 2016 йилнинг иккинчи даврасида чемпионатимизда кўриниш берганди. Ўшанда Суперлигада қолиш учун курашаётган "Андижон" жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида Элман Тагаевни таклиф қилганди. Умуман олганда, ўзидан ёмон хулоса қолдирмаган, дейишимиз мумкин. Мавсум якунида "бургутлар" элита билан хайрлашгач у ҳам жамоани тарк этади. Элман Тагаев орадан икки мавсум ўтиб энди "Навбаҳор" сафида пайдо бўлди. Осиёлик футболчилар лимитини тўлдириш учун таклиф қилинган ярим ҳимоячи афсуски, кўп ўйинларни захирада ўтказди. 

У интервьюларининг бирида шундай деганди: "Намангандаги фаолиятимнинг қисқа кечишига ўзига яраша сабаблар бор, лекин буни батафсил изоҳламоқчи эмасман. Шундай бўлиши керак экан, бўлди. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ, менимча". 

Статистикаси: "Андижон"да 12 та, "Навбаҳор"да 3 та ўйин



Абди Башимов

Мазкур футболчини ҳам ўзбек футболи оммаси унутганига кўп бўлгани йўқ. 2020 йилнинг биринчи даврасида "Қизилқум"да тўп тепган футболчи 7 та ўйинда иштирок этганди. Эсингизда бўлса, ўшанда навойиликлар таркибида Абди Башимов билан бир қаторда Вазиргелди Ильясов ҳам ўйнаган эди.  


Абдулазиз Искандаров

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика