Latest news

01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  4 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  3 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  83 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0

СИЗ ҚАЙСИ ЎЙИНГА БОРАСИЗ? News

СИЗ ҚАЙСИ ЎЙИНГА БОРАСИЗ?

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (1998 йилда туғилганлар) "Жар" стадионида Яман ўсмирларига қарши Осиё чемпионати саралаш ўйинини ўтказади.
Учрашув 16:00да бошланади. Бугун шунингдек, олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" баҳси ҳам бўлиб ўтади. Бу ўйиннинг бошланиш вақти 17:30га белгиланган.
 
Ҳар иккала учрашувни тўлиқ томоша қилишнинг иложи йўқ. Агар ўсмирларимизнинг ўйинига борсангиз, ўз-ўзидан "Пахтакор"га боргунча биринчи тайм тугаб бўлган бўлади. Мабодо олий лига учрашувини кўришга боргудек бўлсак, унда ўсмирларнинг Яманга қарши беллашувини кўра олмаймиз. Хуллас шунга бош қотяпти. Балки бир тайм "Жар"даги ўйинни кўриб, кейин "Пахтакор"га ўтган маъқулдир? Унда "Ўзбекистон" - "Яман" баҳсидан кейинги матбуот анжуманига ким киради?
 
Шу ўринда Тошкентда яшаётган футбол мухлисларига мурожаат қилмоқчимиз. Сиз қайси ўйинга боришни маъқул кўрасиз? Ўсмирларимиз иштирокидаги баҳсгами ёки европача футбол кечиши кутилаётган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинигами? Балки, ҳеч бирига бормай, уйда ТВда кўришни маъқул кўрарсиз? (Бугунги ТВда дастурга кўра, ўсмирларимиз ўйини эфирга узтилмайди, чукни телевидение "Пахтакор"га боради. Негаки, "Пахтакор" - "Сўғдиёна" тўғридан тўғри эфирга узатилади).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика