Latest news

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  3 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  6 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  15

Сирожиддин Раҳматуллаев: "Малайзия клубида ўйнашимни кутмагандим" News

Сирожиддин Раҳматуллаев: "Малайзия клубида ўйнашимни кутмагандим"

Сўнгги йилларда Малайзияга кўчиб ўтаётган легионер футболчиларимиз анча кўпайиб қолди.

Шарқий Осиёда жойлашган ушбу мамлакатнинг турли лигаларида кўплаб ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишди, ҳозир ҳам фаолият олиб боришмоқда. Лутфулла Тўраев, Дилшод Шарофетдинов, Ойбек Қиличев каби легионерларимиз сафига яқинда яна бир ўзбекистонлик футболчи ҳам қўшилди. "Машъал" клуби ярим ҳимоячиси Сирожиддин Раҳматуллаев давралар оралиғида Малайзия клуби билан шартнома тузганидан хабар топдик ва футболчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Суҳбатимизни қандай қилиб Малайзия клубига кўчиб ўтганингиз ҳақидаги савол билан бошласак.  

- Менга агентлар биринчи давра охирида Малайзия клубидан таклиф борлигини ўзимни синаб кўришимни айтишди. Мен рози бўлдим ва кўрикдан ўтиш учун Малайзияга учиб бордим. Куала-Лумпур шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи АТМ клубида кўрикдан муваффақиятли ўтиб жамоа билан шартнома туздим. Бу клуб Малайзия Премьер-лигасида иштирок этади.

- АТМ клубида сизни қандай кутиб олишди?

- Юқорида айтганимдек Малайзияга фақат кўрикдан ўтиш келгандим. Куала-Лумпурга етиб келганимда мени яхши кутиб олишди. Клубда барча шароитлар яхши ташкил қилингани кўриниб турарди. Дастлаб кўрикка 9 нафар футболчи таклиф қилинганди. Мураббийлар фақат 4 нафар легионерни олиб қоламиз деб айтишди.

- Сиз билан яна қайси мамлакат футболчилари клубда қолди?

- Қозоғистондан икки нафар ўйинчи қолди. Мен ва яна бир африкалик футболчи билан шартнома тузилди. Тўғриси Малайзияда ўйнашимни умуман кутмагандим.

- Клубнинг иккинчи давра учун мақсади қандай?

- АТМ 2015 йилги мавсумда Малайзия Суперлигасидан премьер-лигага тушиб кетганди. Айни пайтда клуб лигада қолиш учун курашмоқда. Раҳбарият бизга айнан шуни вазифа қилиб қўйган.


- Малайзияда ўйнаётган бошқа ҳамюртларимиз билан кўришиш насиб қилдими?
- Ҳа. Клубимиз “Перак” билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўша баҳсда рақиб сафида Ойбек ака Қиличев ўйнади. Улар билан кўришиб гаплашдик.

- Мураббий сиздан легионер сифатида нима кутмоқда?

- Бош мураббий маҳаллий мутахассис. У менга ишонади. Жамоани премьер-лигада олиб қолиш учун барчамиз бирга ишлашимиз кераклигини айтиб ўтди.

- Клуб билан қанча муддатга шартнома туздингиз?

- Олти ойлик шартномага имзо чекдим. Дастлаб улар менга 2 йиллик келишувни таклиф қилишганди. Менга ярим йиллик шартнома маъқул эди. Сабаби шу ярим йилда Малайзияга мослашиб олсам келишувни яна узайтиришим мумкин.

- Қанча маош олишингизни ошкор қила оласизми?

- Афсуски йўқ. Клуб билан тузилган шартномага кўра маошим сир тутилиши керак.

- Ҳозир қаерда яшаяпсиз?

- АТМ Куала-Лумпурдан уй олиб берди. У ерда қозоғистонлик футболчилар билан бирга яшаяпман. Клуб бизга машина ҳам тақдим қилди.

- Малайзия стадионлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тўғриси бу ерда кўплаб ўйинлар ўтказдим. Ҳозиргача умуман ёмон стадионни кўрганим йўқ. Барча стадионлар замонавий кўринишга эга экан.

- Мухлислик маданияти қандай? Ўйинларга қанча одам келмоқда?

- Малайзияда футболни жуда яхши кўришади. Хаттоки ўртоқлик ўйинларига ҳам минглаб мухлислар келиб жамоаларни қўллаб туришади. Агар дерби баҳслари бўлса стадион тўлади.

- Малайзиянинг биринчи лигасининг савияси қандай экан?

- Премьер-лиганинг савияси яхши даражада. Клубларнинг инфратузилмалари ижобий даражада. Лекин барибир клублардаги легиогерлар маҳаллий футболчилардан ажралиб туришади.

- Клубининг номи нимани англатади?

- “Angkatan Tentera Malaysia” бунинг таржимаси Малайзия қуролли кучлари деган маънони англатар экан. Клуб бош ҳомийси айнан қуролли кучлар экан.

- Қандай қилиб футболга кириб келгансиз?

- Ўзим Қарши шаҳрида туғилганман. Дастлаб Қарши шаҳридаги футбол мактабида ўқиганман. 3 йилдан сўнг ҳозир “Бунёдкор”да ишлаётган Бахтиёр Бобоев мени “Машъал” клубининг академиясига таклиф қилганди. 2007 йилда Қарши жамоаси сафида Муборакда мусобақада ўйнагандим, ўшандан буён “Машъал” шарафини ҳимоя қилиб келаётгандим.

- Футболдаги биринчи мураббий ким бўлган?

- Қаршида Умар ака Раҳматуллаев қўл остида шуғулланганман. Айнан шу инсон мен учун биринчи устозим ҳисобланади.

- Академияда қайси футболчилар билан бирга ўқигансиз?

- Муборакда Жаҳонгир Абдумўминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шаҳзод Шайманов, Холмурод Холмуродов ва Искандар Шойқулов каби футболчилар билан бирга таҳсил олганман.

- Қарши мураббийлар қўл остида ишлагансиз?

- “Машъал” академияда Водим Шодиматов, Сеид Сеидов ва Жамшид Саидов каби мураббийлар билан ишлгандим.

- “Машъал”нинг асосий таркибида кам ўйнардингиз. Бироқ нима учун айнан сизга хориждан таклиф бўлгани ўйлантирмадими?

- Йўқ ўйлантирмади. Сабаби иккинчи даврада “Машъал”дан бошқа клубда ўйнашни режалаштириб тургандим. Клуб вице-президенти Илҳом ака Қурбонов билан гаплашдим. Ўзимни хорижда синаб кўрмоқчиман деганимда менга омад тиладилар.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика