Latest news

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  22 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Сирожиддин Пўлатов: "Биринчи лигада ҳам қатнашиш ниятимиз бор" News

Сирожиддин Пўлатов: "Биринчи лигада ҳам қатнашиш ниятимиз бор"

"Ректор Кубоги" якунлангач, мусобақа ташкилотчиларидан бири – институтнинг футбол факультети катта ўқитувчиси Сирожиддин Пўлатовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало мусобақа ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида анъанавий тарзда “Ректор Кубоги” мусобақасини ўтказиб келамиз.

- Мусобақа қачондан бери ўтказиб келинади?

- Институт ташкил топган 1956 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Турнир бир йилда бир марта ташкил этилади. 

- Институт жамоаси Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этишидан хабаримиз бор...

- Тўғри. Институтда таҳсил оладиган талабалар, аниқроғи, профессионал клубларда тўп сурмайдиган талабалардан иборат жамоамиз Тошкент шаҳар биринчилиги бўлмиш 2-лига баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келади. Салкам 20та жамоа иштирок этадиган чемпионатдаги натижаларимизни ижобий баҳолаш мумкин. 

- Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашишдан нима мақсад? Бу ҳам талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишми?

- Албатта, лекин бошқа сабаблар ҳам бор. Жумладан, институт жамоаси “Универсиада” ўйинларида қатнашади. Табиийки, биз бу мусобақада муносиб қатнашиш учун кучли жамоага эга бўлишимиз керак. Кучли жамоани шакллантириб учун эса, турнирлар бўлиши лозим. Биз талабалардан ташкил топган жамоани шаҳар биринчилигида шакллантириб борамиз. 

- Институт жамоаси шаҳар биринчилигида юқори ўринларни эгаллаб турганининг гувоҳи бўлдик. Жамоа 1-лигада ҳам қатнашиши мумкинми?

- Мумкин. Ҳозир биз бу борада ҳам иш олиб боряпмиз. Стадионимизни талаб даражасига олиб чиқсак, 1-лига учун ҳам ҳаракат қилиб кўрамиз. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика