Latest news

09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  58 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман! News

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман!

Ўтган мавсум бекободликлар сафида тўп суриб, бу йилги бошқа клубда фаолият юритаётган собиқ футболчилардан бири Сирожиддин Аллаев биз билан боғланиб, ўз дил изҳорларини баён этди.

-  “Металлург”да ажойиб мавсумни ўтказдим. Катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишимда, кучли футболчиларга қарши тўп суришимда ва ўзимга бўлган ишончни оширишимда имконият яратиб берган мураббийлар штабига, хусусан Рустам Тўхтамуродович ҳамда Шавкат Неъматжоновичларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Бекободда ўтган кунларимни унутмайман. Насиб бўлса бир кун албатта бу шаҳарга ва клубга қайтишни, шу билан мухлисларга миннатдорчилигимни изҳор этишни дилимга тугиб қўйганман.

“Металлург”даги фаолиятим мен учун мактаб бўлди. Жамоани ўз хоҳишим билан тарк этдим. “Регар” жамоаси бош мураббийи Муҳаммаджон Ҳабибуллоев анча пайтдан буён жамоасига чорлаб келаётганди. Шу мавсумга тўғри келган экан, янги клубга ўтганимдан нолимайман. Барча шароитлар яратиб берилди. Жамоа ўз олдига Осиё футбол конфедерацияси кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни мақсад қилган. Шу йўлда тинимсиз меҳнат қилаяпмиз. Насиб бўлса, мутасаддилар ва мухлислар ишончини оқлаймиз!

Имкониятдан фойдаланиб, “Металлург” жамоаси раҳбариятини, барча футболчиларни янги мавсум бошланаётганлиги билан табриклайман. Суперлига баҳсларида омад ёр бўлсин! Фикран Сизлар билан доимо биргаман. Клубда содир бўлаётган ўзгаришлар, янгиликларни мунтазам кузатиб бораяпман. Насиб бўлса, “Металлург” бу йил катта вазифаларни бажаришга қодир, деб ҳисоблайман. Янги раҳбарият, ишчан коллектив, энг муҳими истеъдодли, ғайратли ёшлар жамланишди. Бекободлик футбол ишқибозларига алангали салом йўллайман, дейди Сирожиддин Аллаев.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика