Latest news

17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  0 17:30Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ" (онлайн ҳисоб)  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  5 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  6 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  44 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  20 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  86 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  6

Сирож Ҳамроев: "Машъал"нинг вазифаси ОЧЛга йўлланма олиш" News

Сирож Ҳамроев: "Машъал"нинг вазифаси ОЧЛга йўлланма олиш"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси ҳимоячиси Сирож Ҳамроев "Локомотив"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган кучли жамоа. Уларга қарши ўйин ҳар доим қийин бўлиб келган. Бугунгиси ҳам бундан мустасно эмас. "Локо" чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам гуруҳда пешқадамлар сафида. Бу бежизга эмаслигини бугун ҳам исботлашди. Бугунги режаларимиз, ўйлаб қўйган тактикамиз иш бермади. Кейинги ўйинларда яхши ҳаракат қилиб, мухлисларимизни хурсанд этишга бор кучимизни сарфлаймиз. Буёғига доимо олға интилмоғимиз лозим. Мураббийимиз ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумда рақибни ушлашга ҳаракат қилишимизни таъкидлаганди. Аммо буни уддалай олмадик. Биринчи таймдаги белгиланган пенальти барча режаларимизни бузиб қўйди. Шунингдек, ҳимояда ҳам кутилганидек ўйнай олмадик. Биринчи бўлимдаги асосий вазифамиз аввало дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаслик эди. Аммо буни уддалаш қўлимиздан келмади. Якунда бу бизга панд берди. Чемпионат биз учун кўнгилдагидек бошланмаган эди. Дастлабки иккита турни ёмон ўтказгандик. Аммо "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг жамоа ўзига келишни бошлади. Ўтган турда эса "Навбаҳор"ни мағлуб этиб ушбу баҳсда аъло кайфиятда ташриф буюргандик. Жамоамизнинг ушбу мавсумдаги вазифаси ва мақсади Ўзбекистон кубогида зафар қучиш. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиб, кейинги йили ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика