Latest news

13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  0 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  4 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  6 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   11 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  6 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  15 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  36

Сирли терма жамоа Тошкентда меҳмон ёхуд КХДР ҳақида нималарни биламиз? News

Сирли терма жамоа Тошкентда меҳмон ёхуд КХДР ҳақида нималарни биламиз?

Tags :  КХДР
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Биз одатга кўра бўлажак рақибимиз ҳақида маълумот берамиз.

ТАРИХ ВА БУГУНГИ КУН
Корея Халқ Демократик Республикаси ёки қисқа қилиб айтганда КХДР терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, гуруҳдан чиқа олган Осиёнинг дастлабки жамоаси ҳисобланади. 1966 йил Англия мезбонлик қилган мундиалда КХДР дебют қилган. Гуруҳда Собиқ Иттифоқ терма жамоасига ютқазган, Чили билан дуранг қайд этган ва Италияни мағлуб этган корейслар иккинчи ўрин билан чорак финалга йўл олишган. КХДР хатто ярим финалга чиқишига бир баҳя қолган. Чорак финалда Португалия билан ўйинда дастлабки 25 дақиқада жавобсиз учта гол урган Шимолий Корея якунда 3:5 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Афсонавий Эйсебио покерга эришганди.

КХДР 2010 йил ЖАРда бўлган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этганди. Бразилияга 1:2, Португалияга 0:7 ва Кот-Д'Ивуарга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган жамоа гуруҳда сўнгги ўринни банд этганди.

Шимолликлар ОФК чақирув кубогида жуда муваффақиятли иштирок этган. Уч марта ўтказилган мусобақанинг биринчисида КХДР учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 2010 ва 2012 йилларда ушбу жамоа чемпион бўлганди.

Терма жамоа ҳужумчиси Жонг Ил Гван бугунги кунда Швейцариянинг "Виль" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Кванг Рёнг Пак эса Австрияда "Санкт Петлен" сафида тўп тепмоқда. 20 ёшли ҳужумчи Кванг Сонг Хан ўтган йил "Кальяри" сафида Италия А сериясида фаолият олиб борган эди. Бу мавсумни эса Б серия иштирокчиси бўлган "Перуджа" таркибда бошлади.




Шимолий Корея футбол Ассоциацияси
Лақаби 
- "Чоллима"
Конфедерация - ОФК
Бош мураббий - Ким Йонг Жун (КХДР)
Сардор - Ри Мёнг Гук
Энг кўп ўйин ўтказган - Ри Мёнг Гук (96)
Энг кўп гол урган - Жонг Ил Гван (18)
ФИФА коди - PRK
ФИФА рейтингидаги ўрни - 109 (2018 йил 20 сентябрь)

Биринчи расмий ўйин
1956 йил 7 октябрь
КХДР - Хитой 1:0

Энг йирик ғалаба
2005 йил 11 март
КХДР - Гуам 21:0

Энг йирик мағлубияти
2010 йил 21 июнь
Португалия - КХДР 7:0

Жаҳон чемпионатидаги иштироки - 2 марта (биринчиси 1966)
Энг яхши натижаси - чорак финал (1966)

Осиё Кубогидаги иштироки -
4 марта (биринчиси 1980)
Энг яхши натижаси - тўртинчи ўрин (1980)

Олимпиада ўйинларидаги иштироки - 1 марта (1976)
Энг яхши натижаси - Чорак финал (1976)


Совринлари
ОФК Чақирув кубоги
Чемпион - 2010, 2012


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ

Ўзбекистон терма жамоаси КХДР билан шу кунга қадар 8 марта тўқнаш келишган. Вакилларимиз беш марта ғалаба қозонишган. Иккита учрашувда дуранг кузатилган ва бир марта корейслар бизни таслим қилишган.

Ушбу жамоа билан фақат бир марта ўртоқлик учрашувида майдонга тушганмиз. 2008 йилнинг 28 августида Тошкентга КХДР терма жамоасига ташриф буюрган. Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўшанда дуранг қайд этганди - 0:0.

Шундан сўнг шимолий кореяликлар икки бор Тошкентга келишган. ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйинларнинг иккаласида ҳам (1:0 ва 3:1) вакилларимиз зафар қучишган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйин 2015 йил 12 ноябрь куни бўлиб ўтган. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳс ЖЧ-2018 саралаши доирасида бўлган. Меҳмонлар 2-дақиқадаёқ Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилишганди. Бунга вакилларимиз Игорь Сергеев, Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедовнинг голлари билан жавоб бериб, иродали ғалабани тантана қилишган - 3:1.



КХДР терма жамоасининг Тошкентга келган таркиби:
 
1. У Ил Ганг
2. Ан Сонг Ил
3. Ан Ил Бом
4. Ким Сонг Мин
5. Ри Мёнг Гук
6. Канг Жу Хёк
7. Ким Ю Сонг
8. Ри Ун Чол
9. Жонг Ил Гван
10. Ким Кук Бом
11. Сим Хён Жин
12. Ким Ёнг Ил
13. Ри Чанг Хо
14. Ким Чол Бом
15. Рим Кванг Хёк
16. Ри Кум Чол
17. Жанг Кук Чол
18. Ри Тхонг Ил
19. Канг Кук Чол
20. Жо Кванг Мёнг
21. Хан Тхай Хёк
22. Син Хёк



ОСИЁ КУБОГИГА ЙЎЛ
КХДР терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 саралашининг сўнгги босқичида Ливан, Гонконг ва Малайзия билан бир гуруҳдан жой олганди. Бўлиб ўтган 6та учрашувда 11 очко жамғарган корейслар Ливандан кейин иккинчи ўринни эгаллаб қитъа чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Саралашдаги 13та голнинг 6тасини 1995 йилда туғилган Ким Ю Сонг рақиб дарвозасига уришга эришди.

КХДР шу кунга қадар Осиё Кубоги финал босқичида 4 марта иштирок этган. Мана шу тўрт мусобақада жами 15та ўйин ўтказган корейслар 3та учрашувда ғолиб бўлишган холос. Икки бор дуранг қайд этишган ва қолган 10та ўйинда имконият бой берилган.

1980 йилдаги Осиё Кубогида КХДР тўртинчи ўринни эгаллаган. Қолган учта мусобақада ушбу юрт терма жамоаси гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган. Ёдингизда бўлса 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида КХДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олганди. Ўшанда Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз сафида Игорь Сергеев гол уриб КХДРни мағлуб этганди.

КХДР БААда ўтадиган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Қатар ҳамда Ливан билан кураш олиб боради.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика