Синиша Михайлович касалхонадан чиқарилди
07 feb 2020 21:58
News
Синиша Михайлович касалхонадан чиқарилди
"Болонья" бош мураббийи Синиша Михайлович лейкамия антивирус терапиясидан кейин касалхонадан олиб чиқилди.
Сербиялик мураббий касалликка қарши курашишда давом этади. У жамоасининг А Сериядаги бир неча ўйинларини ўтказиб юборди.
"Михайлович эрталаб "Сераньоли" касалхонасидан олиб чиқилди. Унинг сўнгги натижалари анчагина қониқарли кўриниш ҳосил қилганди. Врачларнинг маълумотига кўра, мураббий ўзини яхши ҳис қилмоқда", - дейилади хабарда.
Бугун "Болонья"нинг "Рома"га қарши ўйинида Синиша Михайлович мураббийлар штабида бўлиши ёки бўлмаслиги борасида маълумотлар берилмаган.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments