Latest news

02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  0 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6

Симоне Инзаги "Интер"нинг муаммоларини айтди News

Симоне Инзаги "Интер"нинг муаммоларини айтди

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги жамоадаги муаммо ҳақида гапирди.

"Статистикалар бизни ЕЧЛ ва Италия Кубогидан кўра, А Серияда яхшироқ эканлигимизни кўрсатмоқда. Бироқ натижалар буни тасдиқламаяпти. Ҳозир биз нима қилсак ҳам рақиб дарвозабонлари - Очоа, Дронговски ва бошқалар учрашувнинг энг яхшилари бўлмоқда.

Жамоадагилар очко ва ғалабалар кераклигини тушуниб турибди. 2023 йилда биз ўз даражамиздаги каби ўйнай олмаяпмиз. 16 ой давомида мунтазам гол уриб келдик, энг яхши ҳужум чизиқларидан бири бизда бўлди, энди эса вазиятлардан фойдаланиш анчагина камайди. Жамоа вазиятлар яратмоқда, бироқ бизга буни якунлаш муҳим.

Чемпионатда "Милан"дан 2 очкога ортда қоляпмиз. Бизда ЕЧЛ поғонасига жойлашиш учун барчаси етарлича. Бироқ "Жузеппе Меацца"даги мағлубият бизни огоҳликка чақириши керак. Жамоа яхши, вазифаларни бажара олади. Биз Италия Кубоги ва ЕЧЛдаги иштирокни давом эттиряпмиз.

ЕЧЛда бошқа кайфият, чемпионатда бошқа кайфият деган фикрга эса қўшилмайман", - деди Инзаги.

"Интер" 5 ўйиндан буён А Серияда ғалаба қозона олмаяпти. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 19 апрель куни ЕЧЛ доирасида "Бенфика"га қарши бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика