Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  132 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  14 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  37 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Симеоне Жоау Феликснинг кетишини талаб қилмоқда News

Симеоне Жоау Феликснинг кетишини талаб қилмоқда

Футболчи ҳозир ижара асосида "Барса"да ўйнамоқда.

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне энди ҳужумчи Жоау Феликсни ўз жамоаси футболчиси сифатида кўрмайди.

24 ёшли португалиялик жорий мавсум ижара асосида "Барселона"да ҳаракат қилмоқда. Симеоне Феликсдан ёзги мавсумолди йиғини бошланишидан олдин Мадрид клубини тарк этишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.



Манбага кўра, Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Атлетико"нинг уй стадиони "Цивитас Метрополитано"га сўнгги ташрифи чоғида Феликс аллақачон мадридликлар жамоасининг баъзи футболчилари билан хайрлашган. Таъкидланишича, Феликс "Атлетико"нинг аксарият футболчилари билан илиқ муносабатда бўлмаган.

Феликс ушбу мавсум барча турнирларда 34 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика