Latest news

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  55 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

Симеоне Феликснинг навбатдаги дубли ҳақида: "Ўйинида барқарорлик пайдо бўлди" News

Симеоне Феликснинг навбатдаги дубли ҳақида: "Ўйинида барқарорлик пайдо бўлди"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига доирасидаги "Осасуна"га қарши сафардаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб кўп бўш ҳудудлар қолдирди ва бизда олдинги ўйинга нисбатан голли вазиятлар кўпроқ бўлди. Жамоа ўйинни олиб бориш учун бошқа вариантларни топади ("Атлетико" номинал марказий ҳужумчилар - Суарес ва Костасиз ўйнади). Биз яхши ҳужум қилдик ва ҳимояландик.

[Феликснинг дубли ҳақида] Ўтган мавсум у кўп нарсаларни бошдан кечирди ва унда жароҳат бўлган эди. Энди унинг ўйинида барқарорлик пайдо бўлди. Ўтган мавсум у учун ўтиш даври бўлди.

Бошқалар мисол учун Эрмосо ҳам яхши ўйнади. Мен шунингдек Витоло ва Эрреранинг ўйинларидан ҳам мамнунман. Бугун биз Сауль, Карраско ва Суарессиз ўйнадик, аммо биз буни уддаладик", - дейди Симеоне.

"Атлетико" Ла Лигада 22та ўйин (!)дан буён ютқазмаяпти. Бу ҳозирча Испания чемпионати тарихидаги 4-кўрсаткич бўлиб турибди.

Феликс эса бундан олдинги ЧЛ доирасидаги "Зальцбург" (3:2)га қарши ўйинда ҳам 2та гол уришга муваффақ бўлган эди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика