Latest news

18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  2 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  32 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  15 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  9 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   43 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  9 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  44 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  24 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  10 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  26 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27

Сийқаcи чиққан мавзу - ТАҚВИМ! News

Сийқаcи чиққан мавзу - ТАҚВИМ!

Бугун соат 19:30да "Пахтакор" 13-турнинг марказий ўйинида "Бунёдкор"ни қабул қилади.
Аммо бу ўйинни на стадионда, на ТВда кўриш имкониятига эга бўламиз. Кўпчиликнинг стадионга келмаслиги сабаби, уйда соат 21:00да ЖЧ ўйинини кўриш, бўлса, яна кимлардир бундай иссиқда кўчага чиққиси келмайди. Бундай паллаларда нажот ТВдан. Аммо айнан шу ўйинни ТВ тўғридан-тўғри кўрсатмайди. Бу ерда Аргентина - Бельгия ўйини бор.

Сал аввалроққа қайтамиз. ЖЧ пайтида танаффус эълон қилишга мен ҳам қаршиман, чунки ёзнинг чилласида дам олган маъқулроқ. Икки ойлик танаффус эса ортиқча. Биро лекини бор, ҳар доимгидек бизда лекини бўлади. ЖЧ тақвими тузиб чиқилганига неча йиллар бўлди. Айнан қайси кунда ўйинлар бўлишини ФИФА ўз тақвимида кўрсатиб қўйганига анча бўлди. Буни ҳамма биларди, шу жумладан ПФЛ ҳам.

2 ва 3 июль кунлари ЖЧ дам олди. 2 июль куни ҳам мундиал ўйинлари бўлмади. Тақвим тузишдаги эътиборсизлик натижасида ФИФА дам олган кунлари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ҳам бўлмади, ФИФА ўйинлари куни эса марказий ўйинларимиз ўтказилди. Бу нарсани ПФЛ бошиданоқ билганди. Лекин нима учундир эътиборсиз қолдиришган. Масалан, 1 июль куни мухлислар "Насаф" - "Бунёдкор", "Пахтакор" - "Локомотив" ўйинидан Аргентина - Швейцария ўйинини устун қўйдилар. Қаршидаги чемпионат ўйинида 20 000 нафарга яқин мухлис келган эди. "Насаф"ни финалга олиб чиқиши мумкин бўлган ўйинга эса саккиз минг нафар. Ваҳоланки, 2 июль куни ЖЧда биронта ўйин бўлмас эди. Худди шундай бугун мухлисларга "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини зиғирча ҳам қизиқ эмас, сабаби Аргентина - Бельгия билан ўйнайди.

Олий лигамиз ўйинларга бой эмас. Бор йўғи 26та учрашув. Лекин шуни ҳам 365 кунга тўғрилаб сиғдира олмаётганимиз ачинарли. Баҳор ва кузда ажойиб ҳаво ҳарорати  бўладиган бир пайтда, ёзнинг иссиғида жиззадек қовуриламиз. Мухлисларга яратилган шароитлар 10 баллик тизимда "0"га тенг. Ҳатто 0.01 ҳам эмас. Олий лига - 2014да Зомин ва Андижондагидан бошқа ҳамма стадионда бўлдим. Трибунада ўтирган мухлис бир қултум сувга зор. Ким келади бунақа шароитдаги стадионларга? Учрашув комиссарлари қаерга қараяпти? Кечирасиз, ВИПда ПФЛ ходимлари учун энг аъло шароит яратилиши ёддан чиқди, аммо уларга айтишим мумкинки, бу шароитлар фақат сизларда, атрофингиздаги секторларга бир разм солинг? Ҳа, тўғри айтасиз, сув қўйиб нима қилишади, мухлисни ўзи йўқ-ку!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика