Latest news

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  14 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  201 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Сидней-2000. Шацких, Алиқулов, Акопянц, Солиевлар авлоди қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди? News

Сидней-2000. Шацких, Алиқулов, Акопянц, Солиевлар авлоди қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?

Париждаги Олимпиадага йўлланма берувчи Қатардаги U-23 Осиё Кубоги стартига тобора оз қолмоқда.

Бири жаҳон чемпионати бўлса, иккинчиси Олимпия ўйинлари. Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари дастлабки уринишини (1996 йилги Атланта Олимпиадаси) ёдга олгандик. Бугун вакилларимизнинг Сидней-2000 Олимпия ўйинлари йўлидаги иштирокига тўхталамиз. 

2000 йилги мусобақада Осиёдан кимлар қатнашган? 

Сиднейда ўтказилган Олимпиадага ҳам Осиёдан учта жамоа борган: Жанубий Корея, Япония ва Қувайт. Бу жамоалардан фақат Япония кейинги босқичга чиққан. Жанубий Корея билан Қувайт гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, ўз иштирокини якунлаган.

Сидней-2000 Олимпия ўйинларида Камерун мусобақа ғолиби бўлган. Камерун U-23 терма жамоаси финалда Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этган. Ўйин 2:2 ҳисобида тугайди ва лотереялар баҳси 5:3 ҳисобида африкаликлар фойдасига якун топади. Бронза медаллар учун кечган баҳсда Чили АҚШни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.


Ўзбекистон йўлига ким тўғаноқ бўлган?

1996 йилги Олимпия ўйинлари саралаш босқичида бизни Қозоғистон терма жамоаси гуруҳда қолдириб кетганди. Буни қарангки, Сидней-2000 йўлида ҳам Қозоғистон бизни ортда қолдириб кетган.

Осиёда саралаш икки босқичда ўтказилган. Биринчи босқичда 35 жамоа 9та гуруҳга бўлинган ҳолда курашган. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиққан. Иккинчи босқичда 9та жамоа 3тадан 3 гуруҳга бўлинган ва фақат гуруҳ ғолибларигина Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.


Ўзбекистон қайд этган натижалар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш баҳсларининг 5-гуруҳида иштирок этган. Бу гуруҳда 5та жамоа кураш олиб борган: биздан ташқари Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон. 

1-тур. 03.04.1999

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1

2-тур. 10.04.1999

Ўзбекистон - Тожикистон 3:0

3-тур. 24.04.1999

Туркманистон - Ўзбекистон 1:1

4-тур. 15.05.1999

Ўзбекистон - Қозоғистон 0:2

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Виталий Почуев (Шерзод Шарипов, 67), Асрор Алиқулов, Равшан Маталиев, Олег Собиров, Леонид Кошелев (Умид Исоқов, 79), Хуршид Ғофуров, Вячеслав Пономарёв, Анвар Солиев (Владимир Шишелов, 60), Максим Шацких, Андрей Акопянц. 

Голлар: Самат Смаков, 49. Дмитрий Галич, 72.


5-тур. 29.05.1999

Қозоғистон - Ўзбекистон 3:1

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Виталий Почуев, Асрор Алиқулов, Равшан Маталиев, Леонид Кошелев, Вячеслав Пономарёв, Максим Шацких (Улуғбек Бақоев, 56), Андрей Акопянц, Владимир Шишелов (Умид Исоқов, 64), Владимир Баранов (Николай Сергиенко, 71), Константин Кузнецов.

Голлар: Дмитрий Галич, 14. Алихан Акказинов, 24. Али Алиев, 89 - Игорь Солошенко, 65 автогол.   

6-тур. 12.06.1999

Ўзбекистон - Туркманистон 3:0


7-тур. 26.06.1999

Тожикистон - Ўзбекистон 0:2


8-тур. 03.07.1999

Қирғизистон - Ўзбекистон 0:2

Кўриб турганингиздек, гуруҳда 8та учрашув ўтказган вакилларимиз шундан 5тасида ғалаба қозониб, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган ҳолда иккинчи бўлишган. Ҳар иккала мағлубият Қозоғистон билан кечган баҳсда қайд этилган. Қозоғистон ягона мағлубиятини сафарда Туркманистондан қабул қилиб олган.


Гуруҳ ғолиблари

Саралашнинг биринчи босқичи жамоаларни 9та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказилганини айтиб ўтдик. Гуруҳ ғолиблари сифатида қуйидаги жамоалар кейинги босқичга йўл олган: 

Қатар

Қувайт

Саудия Арабистони

Баҳрайн 

Қозоғистон

Япония

Хитой

Жанубий Корея

Таиланд

Иккинчи босқичда 9 ғолиб жамоа учтадан уч гуруҳга бўлинган:

"A" гуруҳи: Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар.

"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Баҳрайн. 

"C" гуруҳи: Япония, Қозоғистон, Таиланд.

Ҳар бир гуруҳдан фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоа (Қувайт 9 очко, Жанубий Корея 10 очко, Япония 12 очко) Сиднейда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган. Ўзбекистон терма жамоаси эса Олимпиада сари иккинчи уринишда ҳам биринчи босқичдаёқ ўз иштирокини тўхтатган.

Rating:    

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика