Latest news

13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  14

Сидиқов ва Рибкиннинг трансфер ҳуқуқи энди "Қўқон-1912"га тегишли! News

Сидиқов ва Рибкиннинг трансфер ҳуқуқи энди "Қўқон-1912"га тегишли!

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислару-мутахасисларнинг назарига тушган иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди.

Ўтган мавсумда “Пахтакор” жамоасидан ижара асосида олинган Жавоҳир Олий лигадаги дебют ўйинини айнан “Қўқон-1912” жамоасида ўтказди. Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов унга қўрқмасдан имконият бериб, чин маънодаги иқтидорни кашф қилди десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ҳам ўзининг чиройли ўйинларини намойиш қилиб келаётган Жавоҳир Сидиқовнинг трансфери ҳуқуқлари энди жамоамизга тегишли бўлди.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси уни эркин агент сифатида жамоамизга қўйиб юборди.
Шунингдек “Пахтакор”дан ижарага олинган дарвозабон Никита Рибкин хам эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан жамоамизга тегишли бўлди. Клубимиз Рибкиннинг трансфер ҳуқуқларини “Пахтакор”дан сотиб олди.

“Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган яна бир футболчи Андрей Сидоров эса, икки томоннинг келишувига асосан ўз жамоасига қайтиб кетди. “Пахтакор” Андрей Сидоровни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ижарага берди.

Шу ўринда “Пахтакор” жамоасининг янги раҳбариятига клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб юқоридаги трансферларга розилик билдиришгани учун, жамоамиз раҳбарияти ва мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Биз юқоридаги ҳар уччала футболчиларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз!

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика