Latest news

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  7 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Сиаваш Ҳақназарий: "Ҳакамлар Мартинни ҳақорат қилгани учун жаҳлим чиқди" News

Сиаваш Ҳақназарий: "Ҳакамлар Мартинни ҳақорат қилгани учун жаҳлим чиқди"

Сиаваш Ҳақназарий финалдан кейин нега ҳакамлар билан жанжаллашгани ҳақида гапирди.

"Биринчи навбатда, ОКМК ва "Насаф" мухлислари ҳамда стадионда бўлган барчадан узр сўрайман. Жамоадошларим билади, мен ҳеч қачон ҳакамга эътироз билдирмайман ва улар билан баҳслашмайман. Бундай қилиш нотўғри. Ҳакамларнинг ёнига борганимда ўйин ҳақида ҳеч нима сўрамадим ва уларга ҳеч нима демадим. Мен Мартин Боакьени ҳакамлар олдидан олиб кетиш учун келган эдим холос. У ҳакамлар билан оддий гаплашиб турганди. Лекин мен ҳакамлар Мартинга нима деганини эшитиб қолдим ва жаҳлим чиқиб кетди. Ҳакамлар Мартинга нисбатан рус тилида ёмон сўзлар ишлатаётган эди. Мен ҳакамларга нега Мартинни ҳақорат қиляпсизлар, дедим ва эътироз билдирдим, сабаби Мартин рус тилини тушунмайди. Мен ҳакамларга эътироз билдирганимдан кейин ҳам ҳакамлар рус тилида бизга нисбатан ёмон сўзлар ишлатишда давом этди. Менимча, улар мени рус тилини билмайди деб ўйлаган, аммо мен рус тилини тушунаман. Мен вазиятни борича айтиб бердим. Бу натижа ёки бугунги учрашув туфайли эмас. 

Ҳа, биз бугун мағлуб бўлдик ва ҳозир яхши кайфиятда эмасмиз. Аммо бу – футбол, унда ҳамма нарса бўлади. Қайсидир жамоа ғалаба қозонади, қайсидири мағлуб бўлади. Футболчилар хато қилади, ҳакамлар ҳам хато қилиши мумкин. Бу футболдаги табиий ҳолат. Лекин ҳозирги кунга келиб бутун дунё ирқчиликка қарши курашмоқда. Айрим бир инсонлар бизга нисбатан бундай муносабатда бўлишларига йўл қўймаслигимиз керак. Ўйинда босим катта бўлади, аммо ҳакамларнинг футболчиларга нисбатан бундай сўзлар ишлатишга ҳаққи йўқ. Мен ушбу сўзларни футбол ичидаги инсонлардан эшитдим. Ўзбекистонда легионерман ва ушбу ҳолат мени жуда хафа қилди", – деди ОКМК футболчиси Сиаваш Ҳақназарий.




Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика