Шюррле "Боруссия"дан кетиши мумкин
17 jul 2019 11:26
News
Шюррле "Боруссия"дан кетиши мумкин
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Андре Шюррле фаолиятини "Айнтархт"да давом эттириши мумкин.
Франкфурт клуби футболчини ижарага олиб, сўнгра уни сотиб олиши мумкин.
Шюррле якунланган мавсумни ижара асосида "Фулхэм"да ўтказди. Германиялик 25та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришган.
Футболчининг "Боруссия" билан тузган шартномаси 2021 йил июнга қадар мўлжалланган.
Ҳужумкор футболчи "Боруссия" ва "Фулхэм"дан ташқари "Майнц 05", "Байер 04", "Челси" ва "Вольфсбург" клубларида ўйнаган.
Link :
Source : Frankfurter Rundschau
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments