Швейцария прокуратураси ПСЖ президентини сўроқ қилди
25 oct 2017 17:09
News
Швейцария прокуратураси ПСЖ президентини сўроқ қилди
Швейцария прокуратураси томонидан 2018, 2022, 2026 ва 2030 йиллардаги жаҳон чемпионати ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олиш "коррупция иши" бўйича ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи сўроқ қилинди.
Сўроқ тонгда бошланди ва бир неча соат давом этди. Бунга Носир Ал-Ҳелайфи таржимон орқали суҳбатлашгани ва саволлар кўплиши сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Носир Ал-Ҳелайфи бош директори ҳисобланган BeIN Media Group ФИФА собиқ бош котиби Жером Вальке иштирокида жаҳон чемпионати ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олган. Олдинроқ, Ал-Ҳелайфи пора сифатида Валькега 7 млн. евро бергани эълон қилинган эди.
Link :
Source : L’Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments