Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Швециядан сўнг Грузия ёхуд Ўзбекистоннинг Европа терма жамоалари билан статистикаси қандай? News

Швециядан сўнг Грузия ёхуд Ўзбекистоннинг Европа терма жамоалари билан статистикаси қандай?

Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни Грузияда ушбу юрт миллий жамоасига қарши майдонга чиқади.

Биласиз Грузия Европа қитъаси вакили ҳисобланади. Бундай даражадаги терма жамоаларга қарши ўйнаш доим фойдали бўлиб келган. Тўғри натижа яхши бўлмаслиги мумкин, лекин хато ва камчиликларни кўриб олиш учун жуда қулай имконият ҳисобланади. Европаликлар терма жамоамизни ўз синовидан ўтказа бошлаганига 20 йил тўлди. Ушбу йўлдаги илк  баҳс Озарбайжон терма жамоасига қарши кечган бўлиб, улар билан шу кунгача нақд 9 бор тўқнаш келганмиз. Кейинги ўринларда Беларусь 3, Арманистон 2, Эстония 2, Словакия 1, Албания 1, Украина 1, Черногория 1, Латвия 1, Грузия 1, Исроил 1,Туркия 1,  Швеция 1 маротабадан рақиблик қилган. 

Мана шу ўйинларда жамоамиз 4та ғалаба, 15та мағлубият, 7да дуранг қайд этилган. Рақиблар дарвозаси 24 бор ишғол қилинган бўлса, 42та тўп ўтказиб юборилган

Озарбайжон - Ўзбекистон 2:1

Ўзбекистон - Озарбайжон 5:1

Исроил - Ўзбекистон 2:0

Ўзбекистон - Арманистон 0:2

Ўзбекистон - Озарбайжон 2:1

Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 2:1

Словакия - Ўзбекистон 4:1

Озарбайжон - Ўзбекистон 2:0

Беларусь - Ўзбекистон 2:2

Ўзбекистон - Беларусь 1:2

Латвия - Ўзбекистон 0:3

Озарбайжон - Ўзбекистон 3:1

Ўзбекистон - Озарбайжон 0:0

Озарбайжон - Ўзбекистон 1:0

Ўзбекистон - Эстония 0:0

Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 0:0

Арманистон - Ўзбекистон 3:1

Албания - Ўзбекистон 1:0

Эстония - Ўзбекистон 3:3

Черногория - Ўзбекистон 1:0

Украина - Ўзбекистон 2:0

Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0

Ўзбекистон - Грузия 2:2

Туркия - Ўзбекистон 2:0

Беларусь - Ўзбекистон 1:0

Швеция - Ўзбекистон 2:1


Грузия терма жамоаси билан 2017 йилнинг январь ойида Дубайдаги йиғин давомида тўқнаш келганмиз. Ушбу учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлиб, термамизнинг икки голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилганди. Умуман Грузия футболи биз учун бегона ҳисобланмайди. Сўнгги йилларда чемпионатимизда грузиялик мураббий Шота Арвеладзе фаолият олиб борган бўлса, "Қизилқум" сафида айни пайтда Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзе, Георгий Кухианидзе тўп тепмоқда. 

Бизни кузатишда давом этинг. Ушбу учрашувга доир қизиқарли мақолалар ҳали олдинда!

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика