Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Швеция терма жамоаси бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди? News

Швеция терма жамоаси бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссон Жанубий Кореяга қарши кечган (1:0) ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Андерссон жанобларининг сўзларига қараганда, унинг шогирдлари йирик ҳисобда зафар қучишлари ҳам мумкин эди. Андреас Гранквистнинг пенальтидан киритган ягона голи Швецияга кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этганди. 

“Мен бугунги ўйин ва ундаги ғалабадан хурсандман. Фақат битта нарса менга ёқмади, у ҳам бўлса бугун кўпроқ гол киритишимиз керак эди. Чунки, бунинг учун етарлича хавфли вазиятларни юзага келтира олгандик. Бугун кореяликлар дарвозабони ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди.

Бошқа томондан олиб қарасак, Германиянинг кечаги мағлубиятидан кейин бугун ғалаба қозонганимиз барибир яхши бўлди. Яъни, гуруҳдан чиқиш учун бизнинг имкониятларимиз ошди”, - деди Андерссон.

Маълумот учун, Швеция терма жамоасининг Германияга қарши учрашуви 23 июнга белгиланган. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика