Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Швайнштайгер Хайнкесни табриклади News

Швайнштайгер Хайнкесни табриклади

"Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ўзининг 75 ёшини нишонлаётган Юпп Хайнкесга табрик йўллади.

"Сиз билан "Бавария"да ишлаган пайтларим фаолиятимдаги энг яхши йиллар бўлди. Мени ярим ҳимоянинг марказига кўчирганингиз учун эмас, сиз кўплаб мураббийлар қила олмаган ишни қилдингиз  — жамоани яна бирлаштирдингиз.

Сиз ҳақингизда ёмон фикрда бўлган битта ҳам кишини билмайман. Доим футболчилар билан очиқ муносабатда бўлгансиз, заҳирада ўтирганлар билан гаплашар, барчага тенг муносабатда бўлар, ўйинчилар нима ҳақида ўйлаётганини яхши тушунардингиз. 

Қадрли Юпп, мен нафақат сиз билан танишиш ва ишлаш, балки сиз билан дўстлашиш имконига ҳам эга бўлдим. 75 ёшга тўлганингиз билан табриклайман ва сизга соғлик тилайман", — Бастианнинг сўзларини келтирди "Бавария" матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Юпп Хайнкес 2012/13 йилги мавсумда "Бавария" билан Германия чемпионати ва кубоги, Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучган эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика