Latest news

20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  10 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  4 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  6 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2

Шукурали Пўлатов: Ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубда ўйнашни хоҳладим News

Шукурали Пўлатов: Ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубда ўйнашни хоҳладим

Сўнгги йилларда “Нефтчи” жамоаси ҳимоя чизиғида муносиб ўйин кўрсатиб келган Шукурали Пўлатов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади.
 Ҳимоячи “қалдирғочлар” билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

“Бунёдкор”нинг янги аъзосига айланган Пўлатов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Шукурали, “Бунёдкор” жамоасини танлашда нималарни инобатга олдингиз?
- “Нефтчи”дан “Бунёдкор”га ўтишни албатта олдинга ташланган қадам сифатида айтган бўлардим. Ҳар бир футболчи кучли жамоада ўзини синаб кўришни истайди. Шахсан мен ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган, доимо чемпионликка интиладиган клубда тўп тепишни хоҳладим. Шунингдек, “Бунёдкор” билан Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқчиман.Ўйлайманки, бу борада “Бунёдкор” таклифини қабул қилиб тўғри қарорга келдим.

- “Бунёдкор”га ўтишдан аввал кимлар билан маслаҳатлашдингиз?
- Ўз яқинларим – оилам ва дўстларимдан маслаҳат сўрадим.

- Энди Сиз янги муҳит ва янги жамоа билан фаолият олиб борасиз. “Бунёдкор”даги илк таассуротларингиз қандай?
- Очиғини айтсам, ўзим ўйлаганимдан ҳам аҳил коллектив билан бирга машғулот ўтказаётганимдан хурсандман. Жамоадагилар мени илиқ қарши олишди. Бу эса “Бунёдкор”га тез мослашиб кетишим учун жуда муҳим.

- “Нефтчи”ни тарк этишингизга фарғоналиклар қандай қарашди?
- 10 декабрь куни “Нефтчи” билан тузган шартномам муддати якунига етган эди. Шундай бўлса-да, клуб қароргоҳига бориб, рахбариятга ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдирдим. Ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўрмоқчи эканлигимни тушинтириб, дўстона хайёрлашдим. Мухлислар ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлашади, деб ўйлайман. Ўзи ҳаёт шунақа – бир нарсага эриши учун бошқасидан воз кечиш керак!

- “Бунёдкор”га қандай мақсадлар учун келдингиз?
- Мавсумолди тайёргарликлар пайтида ўзимни кўрсатишим ва асосий таркибга киришим керак. Мақсадларга келсак, агар асосий таркибда ўйнаб турсам, ўйлайманки мақсадларим рўёбга чиқади. Чунки “Бунёдкор” ўз олдига энг юқори мақсадларни қўйган.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика