Latest news

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  5 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

Шукурали Пўлатов: “Динамо”дан яхшироқ ўйнадик News

Шукурали Пўлатов: “Динамо”дан яхшироқ ўйнадик

Шукурали Пўлатов гарчи Бунёдкор” – “Динамо” (Москва) учрашувининг иккинчи бўлимида майдонга тушган бўлса-да, у билан боғлиқ эътиборли жиҳатлар кўп бўлди.
У ҳимоядан туриб москваликларнинг икки футболчисини алдаб ўтди ва биргина пас билан Баҳодир Пардаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Ўйин охирларида эса у тўп учун курашда Кевин Куранини тўхтатиб қолгани учун дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Учрашувдан сўнг Пўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Динамо” жамоаси аввалги рақибимиз “Ростов”дан анчагина кучли эканлигини билардик. Бугунги баҳс давомида рақибдан қолишмасдан ўйнадик, деб бемалол айта оламан. Ҳаттоки голли вазиятлар яратиш борасида москваликлардан икки-уч баробар яхшироқ ўйнадик. Бир вазиятда тўпни эгаллаб олганимдан сўнг жамоадошларимга нигоҳ ташладим ва ҳамма рақиб аъзолари билан беркитилганлигини кўрдим. Шунда қаршимдаги икки футболчини алдаб ўтишга қарор қилдим ва олдинги чизиқда Пардаев очилди. Тезлик билан тўпни унга оширдим ва Баҳодир дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Гарчи ўша вазият гол билан якунланмаган бўлса-да, бир-биримизни жуда яхши тушиниб ўйнаганимизни таъкидлаб ўтган бўлардим. Бу жиҳат кун сайин яхши тус олмоқда. Ўйин якунланишига таҳминан беш дақиқа қолганида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Ўша вазиятда Кевин Куранининг либосидан бироз тортиб қолганимни тан оламан. Бахтимга Дуджек 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмади. “Ростов” ва “Динамо” билан ўйинларимизни солиштирганда бугун анча яхши ўйнадик ва тўпни ўзимизда кўпроқ сақлаб турдик. Бир-бирларимизга ошираётган пасларимиз сони ҳам кўпайди.

Дубайда ўтаётган йиғинимизда яхши маънода қийналяпмиз. Яъни мураббийлар томонидан бизга Тошкентдаги йиғинимизга қараганда кўпроқ юкламалар бериляпти. Тренажёр зали ва қумли соҳилларда олиб борилаётган машғулотларда янги мавсум учун бир йиллик “заряд” оляпмиз. Ҳозир қанчайин қийналсак мавсум давомида бизга шунчалик осон бўлади, - дейди Шукурали Пўлатов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика