Latest news

10:51Роналду кейинги йилларда "Олтин тўп"га асосий даъвогарлар кимлар бўлишини маълум қилди  0 10:15Бразилия термаси устози ваъда верди  3 09:42ЦСКА голеадор ҳужумчи билан шартнома тузди  1 09:05«Динамо» легионер футболчиси билан шартномани узайтирди  0 08:32Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувда оқ либосда майдонга тушади  2 07:56Икки нафар футболчимиз Осиёда ЖЧ-2026 саралаши 2-тур рамзий жамоасидан ўрин олди  2 07:27Суперлига. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  16 01:22Эрик тен Хаг: "Биз жамоани қайта қуряпмиз"  5 00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  4 00:22Эсанов тўп тепадиган "Акрон" машҳур ҳужумчини трансфер қилди  2 23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  2 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  3 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  1 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1

Шукур Пўлатов: “Ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Навбаҳор”га кетдим” News

Шукур Пўлатов: “Ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Навбаҳор”га кетдим”

“Навбаҳор” мавсум бошланишига яқин таркибини муносиб ўйинчилар билан тўлдиришга эришди.
Бахтиёр Ашурматов жамоасига охиргиси бўлиб иқтидорли ҳимоячи Шукур Пўлатов қўшилди. Хабарингиз бўлса керак, у аввалига “Бунёдкор”дан тушган таклифни қабул қилиб шартнома тузганди. Шу сабабли чемпионатга тайёргарликни асосан “Қалдирғочлар” билан олиб борди. Аммо кучли рақобат сабабли Пўлатовда етарлича ўйин амалиётига бўла олмаслигининг эҳтимоли юқори эди. Бошқа клубда эса у бемалол ўйнаб кета олади. Хар ҳолда футболчидаги истеъдод бунга сабаб дейиш мумкин. Мансур Саидовдан кейин “Навбаҳор”га ўтган Пўлатов бир қатор саволларимизга жавоб қайтарди.

- Сиз ҳам “Бунёдкор”ни тарк этиб “Навбаҳор”га ўтдингиз. Бундай ўзгаришга тайёрмидингиз?
- Миржалол ака Қосимов билан ҳаммасини гаплашиб олдик. Бу ерда қолиб ўйин амалиётисиз қолиб кетишим мумкинлигини ҳисобга олиб ундан бошқа жамоада етарлича тўп сурганим яхшироқ. Бу борада бош мураббийга тушунтирдим ва “Навбаҳор”да ўйнаб туришим мумкинлигини айтдим. Чунки Бахтиёр Ашурматов мени ўз клубига таклиф қилганди. Миржалол Қўшоқович эса ярим йил ўйнаб туришим шарти билан рози бўлди. Шу сабабли ижара асосида бу ерга келдим. Ёш бўлганим учун заҳирада қолиб кетсам салбий таъсир қилиши мумкин. “Навбаҳор”да тўп суриб ўйин амалиётига эга бўлиб турсам ёзда яна қайтиб боришим мумкин.

- Сизгача ҳам клубни айрим ўйинчилар тарк этишди. Кейинчалик сиз ҳам шундай ҳолатга тушиб қолдингиз. Айтинги, бундай вазият сиз билан ҳам юз беришини сезганмидингиз?
- Қоламан деб ўйлагандим. “Бунёдкор”нинг йиғинларида тўлиқ қатнашдим ва назорат учрашувларида ҳам майдонга тушдим. Барибир менга ҳам имконият берилишини билардим. Биламан, ҳамма жамоада рақобат бор, аммо “Бунёдкор”да ҳаддан ташқари юқори. Шунга қарамасдан клубга ўзимга ишониб келгандим. Мендан ташқари жамоага ҳимоячилар Бобур Акбаров ва украиналик Сергей Симоненко ҳам келишди. Лекин мураббийлар мени ўз ҳолимга ташлаб қўйишгани йўқ. Улар эътиборсиз қилишмади ва мен бундан хурсанд бўлдим. “Навбаҳор”га бориб ўйин амалиётига эга бўлиб туришимни мураббийлар ҳам маъқуллашди.

- “Бунёдкор”да қолишингиз ҳам мумкиндими?
- Албатта қолишим мумкин эди. Ахир “Бунёдкор”га яхши ниятлар билан ўйнаш учун келганман. Лекин боя айтганимдек, ўйнаш учун имкониятим камроқлигини сездим. Суперкубок ўйинидан аввал ҳам кетишим мумкин эди. Миржалол Қўшоқович “шошмай тургин” деб айтганди. Мавсум бошланишига оз фурсат қолганида бош мураббий кетишимга рухсат берди.

- Ўзингиз айтганингиздек, “Бунёдкор”га яхши ниятлар билан келгансиз ва мавсумни ушбу клубда бошламоқчи эдингиз. Лекин 2014 йилни бу ерда эмас, Наманганда бошлашингиз маълум бўлди.
- “Навбаҳор”ни ҳам яхши жамоа деб ҳисоблайман. “Бунёдкор”да ўйнамасдан ўйин амалиётим йўқоларди ва бундан кўра бошқа жамоага бориб тўп сурганим ўзим учун ҳам тўғри қарор эди. Наманганда ўзимни кўрсатиш учун кўпроқ имкониятга эга бўламан. Асосийси, ҳали ёшман, тажрибамни бемалол ошириб вақти келганда терма жамоада тўп суриш ниятим бор. Ўз устимда тинмасдан ишлашим шарт. Яна бир мақсадларимдан бири фаолиятимни хорижда давом эттиришдан иборат. Бунинг учун мен доимий ўйин амалиётига эга бўлиб турганим яхши.

- Нима учун айнан “Навбаҳор”? Балки Мансур Саидовни у ерга кетгани сизга таъсир қилдими ёки бунинг бошқа сабаби борми?
- Бошқа жамоалар ҳам Миржалол Қосимовдан мени сўрашган экан. Ҳамма гап мураббийларга боғлиқ. Бахтиёр ака Ашурматов мени жамоамга керак деб ишонч билан сўрагани учун мен ҳам розилик бердим. Бизга кераксак, агар хоҳишинг бўлса келгин дейишди. Миржалол Қўшоқович таклифга рози бўлгач мен ҳам “Навбаҳор”га қўшилишга тайёр эканлигимни билдирдим.

- Қизиқ, сизга қайси клублар қизиқиш билдиришди?
- Менинг ўзимга “Нефтчи” таклиф билан чиқди. Улар бу борада Миржалол Қосимовга ҳам мурожаат қилиб агар имкони мени қайтаришмоқчи бўлишди. Мураббий эса “Навбаҳор”да ўйин амалиётимни ушлаб туришимни айтди.  

- “Нефтчи”га қайтишни хоҳламадингизми?
- Нега, ахир?! “Навбаҳор”га ўтишим насиб қилган экан шундай бўлди. Аммо “Бунёдкор”да қолганимда ҳам албатта майдонга тушиб ўйнаш учун имкониятим бўларди. Лекин “Навбаҳор”га қўшилганимдан ҳам хурсандман. Мураббийлар ва футболчиларнинг кўпчилиги мен учун таниш. Ҳозирча ярим мавсум ўйнаб турайчи, у ёғи бир гап бўлар. “Нефтчи”га қайтиш биргина менинг ихтиёримда эмас. Чунки мен “Бунёдкор” аъзосиман. Шунинг учун бу клуб нима деса шу бўлади. Аслида “Қалдирғочлар”га чемпионлар Лигасида тўп суриш учун ҳам келгандим. Лекин жамоада рақобат ўта кучли. Лекин ҳозирги пайтда ҳамма клубларда ўзига яраша рақобат ошиб бормоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчига ўйин амалиёти керак бўлади. Менинг эндиги мақсадим “Навбаҳор” раҳбарияти, мураббийлари ва мухлисларининг ишончини оқлашдир. Агар бу нарсани уддалай олсам хурсанд бўламан.  

- Янги жамоангизга қандай мослашиб олмоқчисиз?
- Янги жамоага қўшилганда ҳамма учун ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Наманганга яхши ниятлар билан келдим. Насиб қилса тез орада кўникиб кетаман. Ҳеч нарса осонлик билан юз бермайди.

- Айтингчи, “Навбаҳор”га ўтишингизда Мансур Саидовнинг ҳам ҳиссаси бўлдими?
- Нафақат Мансур Саидов балки, бошқаларнинг ҳам хиссалари бўлди. Жамоада мен учун бегона инсонлар йўқ. Бахтиёр ака Ашурматов “Навбаҳор” мисолида яхши жамоани ташкил қилди. Бу ерда ўз ўрнимга эга бўлишни истайман.

- Энди сизда водий дербисида “Нефтчи”га қарши тўп суриш имконияти мавжуд. Бу ўйинни сабрсизлик билан кутяпсизми?
- Албатта. “Нефтчи” кўз очиб қўрган жамоам. Чунки у ерда мен катта футболга қадам босдим. Айтишим керакки, уларга қарши ўйин жуда қийин бўлади. Бироқ “Навбаҳор” аъзоси бўлганим учун ўз жамоамнинг шарафини муносиб ҳимоя қилишим керак. Фарғоналик мухлислар мени тўғри тушунишади деган умиддаман.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика