Latest news

10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  2 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  42 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2

Шуижи Такамура: "Ўзбекистон чорак финалнинг ҳам фаворити, ҳам аутсайдери" News

Шуижи Такамура: "Ўзбекистон чорак финалнинг ҳам фаворити, ҳам аутсайдери"

"Интерконтинентал" меҳмонхонаси Япония ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган журналистлар билан тўлиб тошган.

Мазкур иншоотда иайни пайтда Ўзбекистон, Япония, Жанубий Корея ва Иордания терма жамоалари аъзолари истиқомат қилишяпти. Саудия Арабистони бугун ортга қайтиши лозим эди. 

Япония ОАВда фаолият олиб бораётган Шуижи Такамура билан қисқача суҳбатда бўлдик.

"Агар терма жамоангиз бугунги ўйинини 1/4 финалда ҳам кўрсата олса, бу сизларни учрашув фаворитига айлантиради. Агарда ҳаракатингиз Хитойга қарши ўйиндек бўлса, сизлар аутсайдер вазифасини ўтайсизлар. Ўзбекистон терма жамоаси учта ўйинда уч хил кўринди. Бир хиллик йўқ. Бу ҳам яхши, ҳам ёмон. Боиси мухлисларингиз бугун қандай ўйнашингизни билишмайди. 

Сўнгги турда очиғи мен терма жамоангиздан бундай ўйин кутмагандим. Шунчаки ҳаммаси ажойиб. 4-рақамдаги футболчи менда илиқ таассурот қолдирди. Аҳмедов ва Денисов ҳам ўз репертуарида. Бундай қийин вазиятдан ҳамма ҳам чиқиб кета олмайди. Мен ҳакамнинг қарорини назарда тутяпман" - дейди Такамура.

Бевосита терма жамоаси ҳақида эса у қуйидагиларни гапириб ўтди:

"Кагава ҳали ўзини кўрсата олгани йўқ. Ўзи терма жамоамиз гуруҳ ўйинларида ҳеч қачон бор маҳоратини ишга солмаган, 1/4 финалдан бошлаб тезликни оширамиз. 2011 йилги Осиё Кубогини ёдга олсак кифоя. Лекин Осиёда футбол тезлик билан ўсаётганини ҳам унутмаслигимиз керак. Япония ҳозир аввалги йиллардагидек осонлик билан ютаётгани йўқ".

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика