Latest news

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Шуҳратбек Жўраев: “CА”ни янги билан табриклайман News

Шуҳратбек Жўраев: “CА”ни янги билан табриклайман

Яна бир неча дақиқалардан кейин янги 2015 йилни қарши оламиз.
Бу барчамиз учун ўзгача ҳис туйғуларга, янгидан-янги марраларни забт этишимизга илҳом бахш этувчи каби ажойиб хиссиётларга берилишимизга сабаб бўлувчи байрамдир.

Шу фурсатдан фойдаланган ҳолда, “championat.asia” ижодкорларини ҳам чин қалбим билан табриклаб қоламан. Ўзбек футболининг довруғини янада ёйишда, унинг юксалишида муносиб ҳиссасини қўшишда давом этаётган сайт ходимларига янги йилда ҳам улкан зафарлар, улкан ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламан. “Футбол Экспресс” газетаси мазкур сайт билан доимий ҳамкорликда ишлаш орқали янги босқичга кўтарилаётганини алоҳида эътироф этмоқчиман. Умид қиламанки, янги 2015 йил ҳам ҳаммамиз учун муваффақият келтиради ва мен бунга ишонаман. Сайт ижодкорларининг ҳар бир ходимини ва уларнинг амалга ошираётган ишларини эъзозлайман, қадрлайман ва албатта ҳурмат қиламан. Биз биргалашиб янгидан-янги марраларни забт этамиз.   

Ўзбекистон терма жамоасига эса Осиё Кубогида каттадан катта омад тилайман. Умуман олганда, 2015 йил барча юртдошларимиз учун унутилмас йил бўлиб қолишини ва унда ҳар бир юртдошимиз ўзининг ўйлаган эзгу мақсадларига эришишини чин дилимдан тилаб қоламан.

Ҳурмат билан Шуҳратбек ЖЎРАЕВ.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика