Latest news

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  169 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Ёшларимиз чорак финалда Японияни ютишга хақли” News

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Ёшларимиз чорак финалда Японияни ютишга хақли”

Хитой давлатининг яшил майдонларида ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз бугун чорак финалида, Японияга қарши майдонга тушади.

Бўлажак баҳс олдидан кўпчилик турлича фикрларни илгари сурмоқда. Хўш, ўз вақтида “Пахтакор” ёшлари жамоаси билан ишлаган ва бугунги кунда Чилонзор стадиони қошидаги “Болалар-ўсмирлар футбол мактаби”нинг раҳбари сифатида фаолият юритаётган собиқ футболчи Шуҳрат Раҳмонқуловнинг бу борада фикри қандай?
 
- Албатта Хитой давлатида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўйинларига бефарқ эмасман ва Ўзбекистон U-23 ёшлар терма жамоамизнинг ҳар бир учрашувини диққат ва шу билан бирга катта ҳаяжон остида кузатиб бормоқдаман. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга йигитларимизнинг харакатларида ўсиш кузатилмоқда. Гуруҳда биринчи ўйинда қайд этилган мағлубиятдан кейин футболчиларимиз ўзларига керакли хулосаларни чиқариб олган кўринади. Улардан энди чорак финалда ҳам фақат ва фақат ижобий натижа кутмоқдамиз.  

- Бемалол айтиш мумкинки, Японияга қарши баҳс осон кечмайди. Гарчи улар мусобақага 1997 йилдаги футболчилари билан борган бўлсада, ўз гуруҳида пешқадам бўлди. Ўзбекистон – Япония қарама-қаршилиги жуда қизиқарли бўлади. Менимча футболчиларимиз ўз имкониятларини тўлиқ ишга солиб, бор  кучи билан ўйнаса япониялик ёшларни бемалол мағлуб этиш мумкин. Насиб қилса якунда шундай ҳам бўлади. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоага бу борада омад тилаймиз ва уларни онайи жаҳон қаршисидан бўлса ҳам чин кўнгилдан қўллаб-қувватлаймиз.  

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоамизнинг ўз гуруҳида ўтказган учта ўйинидан келиб чиқиб, бирор бир футболчини аълоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Қишда ҳамма футболчи бир хил спорт формасида бўлади. Шунинг учун ҳозир футболчиларимиз деярли бир хил дейиш мумкин. Менимча Осиё чемпионатига энг муносиб номзодлар олиб кетилган – дейди Шуҳрат Раҳмонқулов.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика