Latest news

09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  0 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  10 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  2 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  13 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Болтабоевнинг биринчи лигада ўйнагани, унга катта фойда бермоқда" News

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Болтабоевнинг биринчи лигада ўйнагани, унга катта фойда бермоқда"

Ўсмирлар терма жамоалари U-17 ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида вакилларимиздан Жамшид Болтабоевнинг ўйини бошқаларга нисбатан ажралиб турибди.
Хорватия билан ўйинда ҳал қилувчи голни жуда ажойиб тарзда урган Болтабоев "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси саналади. Жамшид бу йил биринчи лигада "Пахтакор-2" шарафини ҳимоя қилди. Шу боис ушбу жамоа мураббийи Шуҳрат Раҳмонқуловдан Болтабоев ҳақида фикрларини сўрадик.

- Биласизми Жамшиднинг бу йил биринчи лигада ўйнагани, ЖЧда унга катта фойда келтирмоқда. Чунки биринчи лигада у ўзидан катта ёшдаги футболчиларга қарши тўп тепди. Бу эса Болтабоевнинг ўз кучига бўлган ишончни ошириб юборди. Мана барчамиз кўряпмиз, Жамшид ЖЧда рақибларидан ҳайиқмай ўйнамоқда.

- Жамшид универсал футболчи. Ҳимояда ҳам ярим ҳимояда ҳам бемалол ўйнай олади. Бундай тоифадаги футболчилар ҳар қандай жамоага керак.

- Болтабоев биринчи лигада жорий мавсумдан буён ўйнай бошлади. Ёш бўлишига қарамай харакатлари ёмон эмас. Шунинг учун ҳам у бу йилги ўйинларнинг деярли барчасида иштирок этди. "Пахтакор-2"да уни ҳимояда ва ярим ҳимоя чизиқларида ўйнатдик.

- Футболчимизнинг ҳарактери ҳам жуда яхши. Гарчи мана бу йилги чемпионат ўйинларида голлар уришига қарамай, ортиқча талтайиб кетмади. Шахсан менга унинг инсонийлик жиҳати ва ўйини ёқади.

- ЖЧдан кейин ҳам Болтабоев ҳар хил асоссиз гапларга қулоқ солмай, ўз устида ҳар галгидек ишлашда давом этса келажакда ундан янада ажойиб футболчи чиқади. Жамшиднинг келажаги порлоқ.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика